Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Жамият ва оила. Жамият ва оила моҳиятан бир-бири билан
узвий боғлиқдир. Оила-жамиятнинг негизи. Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Агар оилада ўзаро ҳурмат ва онгли интизом бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан' меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида қурилади. У ўзининг кўп асрлик тарихига, мустаҳкам ва маънавий таянчларига эгадир. Оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб- эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади.Оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини топгандир. Шу маънода оилани кичрайтирилган жамият дейиш мумкин. Ҳар бир жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва яхши инсоний фазилатларни ўзида шакллантиради. Баркамол инсон шахсини шакллантириш, инсонни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш оиланинг муқаддас вазифасидир. Оилани мустаҳкамлаш жамият барқарорлиги ва қудратининг муҳим шартидир. Шу боисдан ҳам давлат оилани ўз ҳимоясига олади, никоҳни расман қайд этади ёки бекор қилади. Жамиятдаги маънавий-ахлоқий муҳитнинг соғломлиги кўп жиҳатдан оилавий маданиятга боғлиқдир. Оила эр ва хотиннинг мавқеи, оилавий муносабатлар характери турли халқларда турличадир. Мамлакатимизда миллий мустақиллик йилларида маънавият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало оила қадриятларини, энг илғор анъаналарни тиклашга қаратилгандир. Она ва аёл муқаддаслиги - ўзбекона қадриятдир. Ҳадиси шарифларда она ва аёлнинг муқаддаслиги тўғрисидаги ғоялар оилавий муносабатларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Улуғ мутафаккирлар жамиятнинг маданий даражаси аёлнинг жамият ва оиладаги аҳволи, мавқеи билан белгиланишини алоҳида таъкидлаганлар. Аёл-оила бекаси, болалар тарбиячиси, эрнинг яқин маслаҳатчиси, ишлаб чиқариш додими, жамиятнинг фаол аъзосидир. Соғлом, баркамол авлод тарбияси кўп жиҳатдан аёлнинг маънавий , салоҳияти, билими, уддабуронлиги ва эркинлигига боғлиқдир. Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган қатор тадбирлар аёлнинг оила ва жамиятдаги мавқеи ва 108 ролини кучайтиришга қаратилгандир. Оила муаммоларини илмий асосда ўрганишни ва уларни оқилона ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган «Оила» илмий-амалий марказининг ташкил этилганлиги ҳам давлатимизнинг оилавий муносабатларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор бераётганидан далолат беради. Оила маънавият ўчоғидир. Она ўз билими, тажрибаларини фарзандига тил орқали сингдиради. «Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади... Она тили бу миллатнинг руҳидир... Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар» 1 Мустақиллик йилларида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши, миллий тилимиз хусусиятларига мос бўлган янги алифбога ўтилиши миллий тилимизнинг мавқеини ошириш ва уни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ижтимоий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling