Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/53
Sana04.11.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1747440
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Ф у қ а р о л и к
ж а м и я т и
б а р п о
э т и ш - Ў з б е к и с т о н
тараққиётининг бош мақсади. 
Фуқаролик жамияти - кишиларнинг юксак аҳлоқий, сиёсий ва 
ҳуқуқий маданиятига асосланадиган жамият тараққиётининг юқори 
босқичидир. Бундай жамият эркин уюшмаларнинг кўпқиррали алоқаси 
бўлиб, давлат қонунларини ҳурмат қилиш ва бажариш, жамият таркибига 
кирувчи элементларнинг нисбий мустақиллигига асосланувчи, турли 
зиддият ва ихтилофларни қонун доирасида ўзаро келишув, сабр-тоқат ва 
музокаралар орқали ҳал этишга асосланувчи жамиятдир. 
Фуқаролик жамияти умуминсоний тамойиллар, миллий 
давлатчилик хусусиятлари, ўзига хос турмуш тарзи ва ҳаёт фалсафаси 
негизида қарор топади. Ўзбекистон миллий мустақиллигининг дастлабки 
йиллариданоқ юртимизда фуқаролик жамияти асосларини барпо этишни ўз 
олдига мақсад қилиб қўйди. 
«Биз учун фуқаролик жамияти ижтимоий макон. Бу маконда қонун 
устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига... ёрдам беради. 
Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркйнликлари тўла даражада рўёбга 
чиқишига кўмаклашади».
1
Фуқаролик жамиятида давлатнинг қатор 
вазифалари фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари қўлига ўта 
бошлайди, маҳаллий ҳокимият органларининг ваколати кенгаяди. 
Фуқаролик жамияти асосларни барпо этиш кишиларнинг юксак сиёсий ва 
ҳуқуқий 
маданияти. ижтимоий-сиёсий 
фаоллигига 
таянади. 
Мамлакатимизда маҳалла ҳокимият органларининг ташкил этилиши, улар 
ваколатининг кенгайтирилиши халқимизнинг ўз-ўзини бошқариш, идора 
этиш маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Маҳалла 
кишиларда яхши инсоний фазилатларни камол топтириш, ўз-ўзини 
бошқариш, демократик қадриятларни рўёга чиқариш мактабидир. 
Шарқда фуқаролик жамиятининг туб негизлари аста-секинлик билан 
шаклланган ва тараққий этган. Шарқ донишмандлари ижтимоий 
жараёнларга ҳар қандай сунъий аралашувнинг мудҳиш оқибатларини 
кўрсатганлар. Шунинг учун ҳам жамият ҳаётидаги барча ўзгаришлар 
халқларнинг фикрлаш тарзи, миллий анъаналари, урф-одатларига мувофиқ 
равишда тадрижий равишда рўй берган. Ижтимоий адолат, тартиб-
интизом, аҳоли тинч-тотувлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилган
ҳурфикрлилик, бошқа динларга нисбатан сабр-тоқатлилик мавжуд бўлган. 
Давлат фуқароларнинг шахсий ва оилавий ҳаётцга деярли аралашмаган. 
Савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, одоб-ахлоқ, миллий анъаналар асосида 
ривожланган. Давлат деҳқончилик ишлаб чиқариши учун ҳаётий аҳамиятга эга 
бўлган сунъий суғориш иншоотлари қуришга бевосита раҳнамолик қилган. 
1
И.А.Кармов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида» Т., 1997. –Б.173 


110 
Шарқда одамлар асрлар давомида жамоа бўлиб яшаган ва меҳнат қилган, 
жамоатчилик асослари халқ онгига чуқур сингиб кетган. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling