Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-МАВЗУ: ИНСОН ФАН ВА ТЕХНИКА ОЛАМИДА
Таянч тушунчалар:
Шахс, мустақил шахс, эркинлик, маъсулият, қарамлик, комил инсон. Назорат учун саволлар: 1. Жамият ва шахс орасидаги диалектик алоқадорликни қандай тушунасиз? 2. Одам, инсон, индивид, шахс тушунчаларига таъриф беринг, улар орасидаги муносабатни тахлил этинг. 3. Жамият билан шахс орасидаги муносабатлар хақидаги қандай фалсафий фикрлар илгари сурилган? 4. Шахснинг шаклланиши ва ривожланишида тарихий шарт-шароитнинг ўрни. 5. Шахснинг тарихий типларга ажралишининг асосий омиллари, деганда нимани назарда тутасиз? 6. «Эркин шахс» тушунчасини таърифланг. 7. Шахс эркинлиги ва маъсулияти хақида нималар дея оласиз? Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т., «Ўзбекистон» 2001 йил. 2. Ислом Каримов. Инсон хуқуқлари, эркинликлари хамда манфаатлари – энг олий қадрият. – Т., «Ўзбекистон» 2005 йил. Газеталар: «Халқ сўзи» 2005 йил 8 декабрь. 3. Иброхим Каримов. Фалсафадан ваъз матнлари. – Т., 2003 йил, 104- 111 бетлар. 4. С.Э.Крапивенский. Социальная философия. – Москва, «ВЛАДОС» 1998 г., стр. 284-303. 5. О.Г.Данильян, В.М.Тараненко. Философия – Москва, ЭКСМО, 2005 йил, 375-383 бетлар. 6. Anvar Choriev. Inson falsafasi – Т., 2006 йил. 168 14-МАВЗУ: ИНСОН ФАН ВА ТЕХНИКА ОЛАМИДА 1. Ҳозирги замон цивилизацияси жараёнида фан ва техника тараққиёти. 2. Тафаккур тарихида техника тушунчаси. 3. Фаннинг моҳияти. 4. Фан тараққиёти қонунлари. 5. Фан ва жамият. Ҳозирги замон цивилизацияси саноат ва техника тараққиёти билан боғлиқдир. Уни индустриал цивилизация ёки техноген жамияти деб аталмоқда Ҳозирги жамият мавжуд адабиётларда техноген олам индустриал цивилизация деб ҳам юритиляпти. У анъанавий, ёввойи ( подачилик) жамиятдан фарқланади ва келгуси жамият манзарасини қуйидаги изчиллликда тасаввур қилиш имконини беради: индустриал пост индустриал экологик жамият. Техноген олам, цивилизация бевосита «фан », «техника», «рациаоналлик» сингари тушунчалар билан боғлиқдир. Айниқса, фан ва техника ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига, инсон фаолиятига кириб бормоқда. Фан ва техникани фалсафий идрок этишнинг аҳамияти кучаймоқда. Фалсафанинг «техника фалсафаси», «фан фалсафаси» сингари нисбатан мустақил соҳалари тез ривожланмоқца. Фан ва техника элементлари гарчи антик даврда вужудга келган бўлса-да, унга фалсафий баҳо бериш XX асрда тубдан ўзгарди. Юнонистонда «техне» тушунчаси «моҳирлик», «санъат», табиий материаллардан сунъий равишда нималарнидир яратиш, «ишлаб чиқиш» маъносини англатган. Яшаш учун мавжуд табиий материаллардан сунъий предметлар яратишга, табиий нарсаларни инсонийлаштиришга интилган. инсон ишлаб чиқарувчи, мавжуд билимларини предметлаштирувчи, қоби- лиятларини рўёбга чиқаришга харакат қилувчидир. Тафаккур тарихида техника тушунчаси турлича талқин этиб келинди: 1) марксизм техникани ижтимоий организмнинг сунъий системаси, жамият ишлаб чиқарувчи кучларининг таркибий қисми, моддий ашёвий элементи сифатида талқин этди; 2) Мартин Хайдеггер техника бу биринчи асос , инсон ибтидосининг илдизи, томири, инсониятнинг ўз-ўзини рўёбга чиқариш, намоён этиш усули деб тушунди. 3) Эллюлнинг фикрича, техника қандайдир механизмлар йиғиндиси, мақсадни амалга ошириш тартибидир. 4) Немис олимлари: Ленк ва Пороль техниканинг қуйидаги муҳим элементларининг кўрсатдилар: - табиий билимларнинг амалиётга татбиқ қилинадиган тармоғи; - элементлар ва воситалар комплекси; 169 - табиатни бўйсундириш ва унинг устидан ҳукмронлик қилиш воситаси; - табиатнинг « кашф этилиши» ва «тартибга солиниши»; - ғоянинг рўёбга чиқарилиши; - сунъий муҳит яратиш ва бошқалар; Техника моҳияти инженерлик, қайта қуриш, лойиҳалаш ишларини олиб боришдаги претметларининг антифакт (сунъий яратилган) йиғиндиси деб ҳам талқин қилинмоқда. Адабиётларда кўпроқ техниканинг фундаментал хусусиятини ҳисобга олиб, уни туб ўзгаришлар қилиш воситаси эканлиги қайд этиляпти. Техника шундай қудратга эгаки, унинг ёрдамида иисон : а) табиатни, б) ўз-ўзини , в) жамиятни тубдан ўзгартиради. Техника инсоннинг сунъий қўли бўлиб, унинг воситасида объектга, меҳнат претметларига таъсир этади ва уни ўзгартиради. Технология - техника билан узвий боғлиқдир. «Технология» юнонча сўз бўлиб, претметларга таъсир этиш ишлов бериш, тайёрлаш, ўзгартириш методлари мажмуи деган маънони билдиради. Агар техника инсоннинг объектга нима воситасида таъ-сир кўрсатишини англатса, технология инсоннинг объектга қандай таъсир кўрсатишини англатади. Техника тарихан инсоният фаолиятининг объектив шарт- шароитидир. У тош саноати, ҳунармандчилик, юқори технология жараёни даврларини, техника тараққиёти даврларини ифодалайди ва унинг инсон фаолиятидаги ролини кўрсатади. 1. Техника одцийликдан мураккабликка томон ривожланади. А) қўл мехнат қуроллари даври: Б) хунар- мануфактура даври В) машиналашган техника: Г) автоматлашган система Инсоният тарихи қўл мехнатининг техника зиммасига ўтиб боришидан гувохлик беради. Инсон «табиийликни» сунъий предметлар ишлаб чиқариш билан алмаштиради, ташқи оламни ўзгартиради, ўзини такомиллаштиради. Инсон ва техника ўртасидаги алоқадорлик тобора ортиб боради. Ҳ о з и р г и о л а м б у « т е х н и к а л а ш г а н » м а к о н в а «техналогиялашган» замон бирлигидан иборатдир. Биз табиатнинг ибтидоий босқичида эмас, техносферада яшаяпмиз. . Техник ривожланиш даврини белгилашда АҚШ файласуфи ва социологи Л. Мамфорднинг қарашлари муҳимдир. Унинг фикрича, ҳозирги давр техникасининг дастлабки куртаклари бизнинг эрамиздан икки минг йил илгари вужудга келган бўлиб, қуйидаги 3 даврни кечирди 1. 1000 - 1750 йиллардаги «экотехник» давр. Унинг технологияси асосини сув, дарахт, ёғоч ташкил этади. 2. XVIII асрнинг 2- ярими - XX аср ўрталаридаги «политехник» давр. У 170 кўмир ва темир комплексига таянади. 3. Ҳозирги давр «неотехник» давр бўлиб, «электр қуввати ва қотишма» дан кенг фойдаланиляпти. Демак, Л. Мамфорд техникада қўлланадиган энергия тури ва моддани ўз таълимотига асос қилиб олган. 4. Файласуф Т. Ф. Сунягин техниканинг ривожланиш концепциясини яратишда техника функцияларининг мехнат типи ва турига қараб ўзгаришини асос қилиб олган: а) қадимги техника ва унинг «хонавайрон» қилувчи характери овчилик ва терувчиликка нисбатан «истеъмолчилик» муносабатида бўлган; б) дехқончилик мехнати неолит революцияси жараёнида қарор топди. Унда конструктивлик, ишчанлик хусусиятлари ва техника белгилари шаклланди. в) ишлаб чиқаришда машинанинг қўлланилиши билан техника тахирида сифат ўзгариши вужудга келди. Айниқса, Европада ўрта асрларда техника янгиликлари, соат, ойна, шиша, китоб нашр эташ ривожланди. Соатнинг яратилиши кишиларни табиий цикл, органик вақт доирасидан чиқишини тақозо этди. Инсон вақтни тажашни, уни қадрлашни ўрганди. Вақтни орқага қайтмаслигига иқрор бўлди. Вақтга бойлик сифатида қараш одат тусига кирди. Ойна, шиша маконнинг бир хил эканлигини тушунишга имкон берди. Осмон ҳақидаги «муқаддаслик» ниқобини фош қилди. Оддий кўриш, сезиш, техник ўзгаришлар иқитисодий ва ғоявий муносабатларни, инсон менталитетини тубдан ўзгартирди. Техника мутасил равишда ривожланиб борди. Оддий қўл дастгохларидан тортиб, то автоматлаштириш ва компютерлаштиришгача ривожланди. Инсон ва жамият «техносфера» да жойлашган бўлиб, техника бир жойда тўхтаб турмайди. Техника инновацияси («янгиликлари») инсон хаётини тўхтовсиз ўзгартириб турувчи катализатор (ўзгартурувчи), харакатга келтирувчи сифатида инсон онгида жой олди. Кишиларнинг техникага муносабати турли даврларда турлича бўлган ишончсизлик ҳадиксираш, технофобия ( технафобия- фобия- юн. қўрқув) қўрқиш ва бошқалар техникага бўлган муносабатнинг бир кўриниши эди. Техника инсонни холдан тойдиради, эзади. ХУШ-Х1Х асрларда маълум гурухдаги кишилар (лундлар) станок, дастгохларни синдирганлар, машиналарга нафрат билан қараганлар. Бу даврда кишилар мехнат қилишга қизиқмай қолдилар, ишчи машинанинг шунчаки бир винтига (қўшимчасига) айланди, нуқул бир ҳил маромда ишлаш вужудга келди. Техника тараққиётидан қўрқадиган ва техникага нафрат билан қарайдиган кишиларни кейинчалик неолундлар деб атай бошладилар. Улуғ мутафаккирлар ҳам техниканинг инсон назратидан чиқиб кетмаслиги ҳақида кўп қайғурганлар. Бу масалани даставвал Ариетотель кўтарган эди. Ҳозир ҳам бу масала долзарбдир. Освальд Шпенглер XX асрнинг 30- йилларида «Инсон ва техника » асарида инсон оламнинг ҳукмдори эди, у машинанинг қули бўлиб қолди, деб ёзган эди. Механизациялаш ва автоматлаштириш ижтимоий ҳаётга тобора чуқурроқ 171 кириб келди. Машина ва инсон организми бир -бири билан қўшилди. Хаёт тарзи, инсон психологияси ўзгарди. Техника инсон борлиғининг барча соҳаларига: иқтисод, сиёсат ва мафкурага кириб келди. «Инсон ва машина » муносабатлари янгича мазмун касб этяпти. Электрон кибернетика, компютерлаштириш комплекслари, техника, механизм, технология кенг тарғиб қилинмоқда. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling