Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/53
Sana04.11.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1747440
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Таянч тушунчалар: 
Ижтимоий тараққиёт, тарих фалсафаси, чизиқли тараққиёт, тарихнинг 
айланма назарияси, прогресс, регресс, эволюцион тараққиёт, инқилобий 
тараққиёт, жамият қонунлари. 
Назорат учун саволлар: 
1. «Ривожланиш», «тараққиёт», «ижтимоий 
тараққиёт» 
тушунчаларининг моҳиятини тушунтиринг. 
2. Ижтимоий прогресс нима? 
3. Регресс нима? 
4. Тарихий айланма назариясининг мохияти нимадан иборат? Бу 
назарияни ким асослаб берган. 
5. Ижтимоий тараққиётга ҳозирги замонда шаклланган ёндошувлар 
деганда нималар назарда тутилади? 


226 
6. Ижтимоий тараққиётга формацияли ёндошувнинг моҳияти ва 
камчиликлари? 
7. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндошувнинг мазмунини 
изохланг 
8. Қайси олим маданиятни ижтимоий тараққиётга қарама-қарши қўяди? 
 
Адабиётлар: 
1. Фалсафа Ўқув қўлланма. – Т., «Шарқ» 1999 йил, 268-276-бетлар. 
2. Фалсафа асослари. – Т., «Ўзбекистон» НМИУ, 2005 йил, 284-288 
бетлар. 
3. Ж.Туленов. Жамият фалсафаси. Олтинчи бўлим. – Т., 2001 йил, 24-
28 бетлар. 
4. Falsafa – Т., 2006 йил, 444-464 бетлар. 
5. С.Э.Крапивенский. Социальная философия. – Москва, «ВЛАДОС», 
1998 г., стр. 53-60, 151-174. 
6. О.Г.Данильян, В.М.Тараненко. Философия – Москва, ЭКСМО, 2005 
г., стр. 437-446.
7. Хайдаров Ҳ. Жамиятда қонунларнинг амал қилиш шарт-шароитлари. 
// «Ҳуқуқ» журнали, 2002 й., 3-сон, 15-17 бетлар.


227 
19-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 
БАРПО ЭИТШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
1. Жамият. Фуқаро(граждан)лик жамияти. 
2. Фуқаролик жамияти муаммосининг фалсафий маъноси. 
3. XX асрда 
шаклланган «фуқаро(граждан)лик 
жамияти» 
концепциялари. 
4. Фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари. Ўзбекистонда 
қарор топаётган эркин фуқаролик жамияти. 
 
Фуқаролик жамияти тушунчаси моҳияти ва уни шакллантириш 
муаммолари ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида, шунингдек, миллий 
мустақил давлатларнинг яқин истиқболдаги ривожланишининг сиёсий, 
назарий,фалсафий концепцияларини яратишда муҳим аҳамиятга эга. 
Фуқаролик жамияти янги даврнинг муҳим нишонаси, жаҳон 
тараққиётининг умумий тенденцияси, ривожланиш концепцияси, инсоният 
оламини янгича изоҳлаш, унинг фикрлаш ва ҳаёт тарзи, тараққиёт идеали, 
мақсад ва орзуси сифатида тарих тақозоси билан яна кун тартибига 
қўйилди. 
«Фуқаролик 
жамияти» тушунчаси, унинг 
моҳияти, таркибий 
элементлари.функциялари нималардан иборат ва у қандай шаклланяпти ? 
Маълумки, ҳозирги пайтда мамлакатимизда фуқаролик жамияти 
асослари яратиляпти, ижтимоий тараққиёт очиқ ва демократик жамият 
баро этиш йўлидан бормоқда. Бу жамият ўзининг назарий, фалсафий, 
аналитик ва норматив хусусиятлари билан характерланади. 
Фуқаролик жамияти ижтимоий коммуникация, соцал алоқалар ва 
қадриятлар мажмуи бўлиб, унда бош субъ.ект фуқаролар, уларнинг 
ҳуқуқлари ва фуқаролик ташкилотлари (сиёсий, ноиёсий, нодавлат), турли 
бирлашмалар, уюшмалар, ижтимоий ҳаракатлар, фуқаролик институтлари 
ҳисобланади. 
Фуқаролик жамияти эркин уюшмаларнинг кўпқиррали алоқаси 
бўлибдавлат қонунларини ҳурмат қилиш ва бажаришига, турли таркибий 
элементларнинг мустақиллиги ва тенглигига асослангани учун соцал 
зиддият ва конфликтларни қонун доирасида ўзаро келишув, сабр-тоқат ва 
мунозаралар орқали тинч йўл билан ҳал этишга асосланувчи жамиятдир. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling