Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг мақсади : Таълимий мақсад
- Ривожлантирувчи мақсад: Таълимий мақсад
- Таянч
Инсон фалсафаси.
Режа: Инсон муаммоси фалсафий таълимотлар марказида 2. Инсон борлиғида табиий-биологик ва ижтимоийлик нисбати Инсоннинг табиати ва моҳияти. Мақсад ва манфаатлар инсон борлигини тамойиллари сифатида. Мавзунинг мақсади: Таълимий мақсад: Инсон моҳияти ва жамиятда тутган ўрни фалсафий муаммолар тизимида муҳим ўрин тутиши, инсон – фалсафанинг бош мавзуси эканлиги, инсон, шахс ва индивид тушунчаларини тушунтириш. Ривожлантирувчи мақсад: Таълимий мақсад: Эркинлик ва инсон ҳуқуқларининг ижтимоий қадрият сифатидаги талқини эканлигини таъкидлаш. Тарбиявий мақсад: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мақсад – инсон, унинг фаровонлиги ва бахт –саодати учунлигини тушунтириш. Таянч иборалар: - Антропосотсиогенез; - Инсон; - Индивид; - Шахс; - Индивидуаллик; - Сотсиаллашув; - Постбиологизм; - Постсотсиологизм; - Маъновий камолот. Инсон тўғрисидаги илк тасаввурлар фалсафа майдонига келишидан анча аввал ҳам бўлган. Булар табиат ва инсон нисбати тўғрисидаги эртакларда, турли асотирларда (мифларда) ифодаланган энг содда фикрлар эди. Айни шу фикрлар асосида ва улар билан алокадорликда инсонни фалсафий тушунишига доир таълимотлар юзага келади. Инсон ва унинг моҳияти ҳақидаги дастлабки бундай фалсафий таълимотлар Қадимги Ҳиндистон, кейинроқ Хитойда ривожланган. Қадимий Ҳиндистон фалсафасида бу масала «инсон қаердан пайдо бўлган», «биз қаерда яшаймиз» каби саволлар тарзида қўйилиб, бу саволларга берилган жавобларда инсоннинг ижтимоий-маънавий моҳиятини таҳлил этиш билан бирга унинг барча жонли мавжудотлар билан умумийлигига ҳам эътибор қаратилади. Асотирий-диний ва фалсафий ғояларини ифодалаган ведаларининг давоми ҳисобланган упанишидаларда таъкидланишича, эркинликка, эҳтирослиликдан қутулишга интилиш ва сансара-карма қонунларига кўра амалда бўлган хиссий борлиқ йўли фақат инсонгагина хосдир. Инсон муаммоси таҳлилида хитойлик Конфусийнинг муаммоси таълимоти алоҳида ажралиб турарди. Унинг фалсафий қарашларида инсоннинг ахлоқий табиати, оиладаги ҳаёти ва давлатни бошқариши масалалари катта ўрин олган. Гарчи Конфусий таълимотида табиат масалалари алоҳида ва бевосита ўрин олмаган бўлсада «осмон» ва «осмон ҳукми» тушунчаси хийла катта салмоққа эгадир. «Осмон ҳукми» -- бу тақдир бўлиб, инсон ҳаёти ва ўлими унинг томонидан белгилаб қўйилган. Конфусийнинг «ўзингга нимани истамасанг, бошқаларга ҳам уни раво кўрма», деган фикрда инсонийлик, кишиларга ҳурмат-иззат кўрсатиш йўллари ифодаланган. У яна билиш — инсонни билишдир, деб айтган эди. Конфусийчилик билан ёнма-ён мавжуд бўлган дао-сизм1 фалсафий мактаби вакиллари ҳам инсон муаммосини жиддий тадқиқ, қилганлар. Бу мактаб вакиллари таълимотига кўра инсон ўзининг ҳаётида дао — бутун Оламнинг ўз-ўзидан келиб чиқиши, ривожланиши ва барҳам топишининг доимий табиий қонунларига амал қилиб яшаши керак. Яъни, унинг барча ҳатти-ҳаракатлари Олам қонуни ва инсоний табиатга мос бўлмоғи лозим. Инсон муаммоларининг фалсафий тахлили Қадимги Юнонистонда ҳам анча юксакликка кўтарилди. Юнон файласуфлари кўрсатишича, инсон Коинотнинг унчалик мукаммал бўлмаган кўриниши бўлиб, унинг барча унсурларини ифодалайдиган тана, жон ва рувдан иборатдир. Коинот доирасида инсон худолар, барча жонли мавжудотлар — ўсимликлар ва ҳайвонлар билан ёнма-ён мавжуддир. Фалсафий таълимотлар марказида инсон муаммосининг алоҳида тарзда қўйилиши энг аввало Протогарнинг «инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир», деган фикрида тўла ифода этилган. Демокрит учун эса инсон табиатнинг бир бўлагидир, бинобарин, у ҳам атомлардан тўзилган. Ҳаётдан мақсад Демокритнинг фикрича, бу маънавий бахт-соадатдир. Шарқда ислом тарқалган худудлардаги диний-фалсафий таълимотларда бу масалага расионал ёндошиш кучли эди. Тасаввуф таълимотларига кўра, инсон борлиқдаги энг мукаммал мавжудот бўлиб, ўзида оламнинг моҳиятини жам этади. Шунга кўра борлиқ, — дунё оламу кабир бўлса, инсон олами сағирдир. Агар коинот миқёсида борлиқнинг бирлиги худода ифодаланса, хоссалари кўринишининг ифодаси — инсондир. Инсон тинимсиз ўз-ўзини билиш орқали комиллик даражасига эришиш имкониятига эга. Ислом фалсафаси вакиллари инсон муаммосининг барча асосий жиҳатлари билан шуғулландилар. Жумладан, уларни инсоннинг келиб чиқиши, унинг оламда тутган ўрни, воқеъликни ўзлаштириш имкониятлари, эзгулик йўлини танлаган инсоннинг идеали ва ҳоказо масалалар қизиқтирган эди. Бу масалаларни таҳлил этиш натижасида Форобий инсоннинг барча мавжудотлардан фарки ақл-идрокдадир, деган хулосага келган бўлса, Ибн Сино ақлнинг ўзини умумий қарашлар ва алоҳида нарсалар тўғрисида фикр юритишга қодирлик шаклида талқин қилади. Бу муаммо ҳақидаги Берунийнинг фикрлари ҳам аҳамиятлидир. У инсоннинг худо томонидан яратилганлигини кўрсатиб, айни вақтда унинг бутун ҳаёти ва жисмоний тўзилиши жўғрофий омиллар билан ҳам боғлиқ, эканини кўрсатиб шундай деган эди: «инсон танаси, ранги, хақиқий қиёфаси, табиий белгилари фақат келиб чиқишгагина эмас, балки тупроқ, сув,ҳаво ва турар жойига ҳам боғлиқдир». Инсон муаммоси таҳлили Янги замон фалсафасининг барча босқичларда эгаллаган ўрни, тутган аҳамиятига кўра ўтмиш даврларида мавжуд бўлган таълимотлардан сифат жиҳатидан фарқланди. Уйғониш ҳол — инсонни бетакрор индивидуалликларнинг йиғиндиси сифатида олиб қараш бошланди, инсоният бетакрор инсонлардан ташкил топгани кўрсатилди. Бундан эса тирик табиатда бўлганидек, инсон табиатининг ҳам бир хил эмаслиги ва айни пайтда инсон билан инсониятнинг манфаатлари муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги тўғрисида хулосалар чиқарилди. Бу давр фалсафасида, биринчидан, инсон, унинг алоҳидалик сифати ва имкониятларининг чексизлиги масаласи турса, иккинчидан индивидуализм, эгоизм (худбинлик), манфаатпарастликнинг хам фалсафий таҳлиллари кўрина бошланди. «Инсон инсонга бўри», «хамманинг ҳаммага қарши уруши» кишилар ҳаётининг табиий холати (Т. Гоббс), деган қарашлар келиб чиқиши тасодифий эмас эди. Фан тараққиёти таъсирида Оврупа фалсафий антропологиясида бу даврга келиб инсон моҳияти талқинида янада янги жиҳатлари кўрина бошланди. Масалан, Б. Паскал инсоннинг бутун буюклиги ва ноёблигини унинг фикрлай олиш қобилиятида кўради. П. Голбах эса инсоннинг ҳаёти табиат қонуни билан тақозоланган, деб хисоблаган. У шундай деб ёзган эди: «инсон хатто фикрида ҳам табиатдан ташқарига чиқа олмайди»1. Немис мумтоз фалсафаси асосчиси И. Кант учун «инсон дунёдаги энг асосий мавжудотдир». У бир томондан, табиатга тегишлидир, иккинчи томондан — аҳлоқан эркин ва, учинчидан, доимо қадриятлар билан иш кўради. Бу сифатларнинг биринчисида инсон зарурият олдида турса, иккинчисида маънавий эркинликка эгадир. ХХ аср фалсафий антропологияси кўп ҳолларда мумтоз фалсафа анъаналардан воз кечиб, расионализм ўрнига иррасионализмни (инстинкт, интуисия, хиссий-иродавий холатлар ва хоказоларни) қўяди. «Ҳаёт фалсафаси» йўналишидаги мутафаккирлар (унинг илк вакиллари ХИХ аср файласуфларидан Кер-кегор, Шопенгауер, Нисше ва бошқалар) ақл-идрок ўрнига иродани олдинга сўриб, қатор қизиқарли ғояларни майдонга ташладилар. Хусусан, Шопенгауер ўтмишдаги фалсафий қарашларда инсон иродаси унинг ақлидроки ҳосиласи сифатида қаралганини тўғри кўрсатади ва инсоннинг турли-туман интилишлари, мотивлари харакат учун туртки бўлган руҳий ҳолати ҳамда буларнинг амалга ошиши жараёни нисбий мустақил экани ва ўзига хослигини таъкидлайди. Нисше ҳам фалсафа марказига инсон иродасини қўйиб, уни жонли табиатдаги ҳолатнинг жамиятдаги хусусий ифодаси деб тушунтирган эди. Бергсон эса инсон руҳий фаолияти асосида инстинкт туради деган фикрни илгари сурди, Инсон муаммоси 3. Фрейд асос солган руҳий таҳлил фалсафасида катта ўрин тутган. Унинг фикрича инсон онги ёрдамида ўзининг «МЕН»ига ҳам эга бўлади. Айни вақтда унда инсон руҳининг олий қатлами «супер МЕН» ҳамда энг паст ва кучли қатлам «У» хам фарқланмоғи лозим. Булар биргаликда олингандагина инсон ўз руҳий борлигини тушунтира олади. ХХ аср фалсафасида инсон муаммосини алоҳида ўрганишни мақсад этиб қўйган экзистенсиалистлар (Ясперс, Хейдегер, Сартр, Камю ва бошқалар) нуқтаи назарига кўра, индивид эзгулик ва ёвўзликдан бирини танлаши масаласи фалсафий муаммолар марказида турмоғи лозим. Экзистенсиалистлар ўзларининг инсон тўғрисидаги қарашларда айниқса бегоналашув ҳодисасига катта эътибор бердилар. Бунда алоҳида олинган инсон билан жамият ўртасидаги муносабатлардаги номутаносиблик айниқса чуқур текширилиши лозимлиги айтилади. Экзистенсиализмга яқин бўлган фалсафий таълимотлардан ҳисобланган ва ҳозирги вақтда бевосита фалсафий антропология деб аталган мактабнинг вакиллари (А. Гелен, Э. Ротхакер, М. Ландман ва бош-калар) нуқтаи назарига кўра фалсафанинг вазифаси инсон борлиги моҳиятини тушунтиришдан иборатдир. Бунда эътибор инсон борлиғининг объектив томонларига эмас, балки соф субъектив томонларига қаратилади. Бу йўл билан инсоннинг эркин ижодий фаолияти, унинг ҳақиқий борлиги асосида инсон ҳаёти маъносини очиб бериш мумкин деб кўрсатилади. Хозирги замон инсон фалсафасининг мазмуни давр қўйган масалаларга жавоб бериш билан тақозолангандир. Ҳақиқатан хам инсоният ҳозирги вактда илмий билимлар ва долзарб ҳаётий муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўлган илмий-техникавий ва маданий воситалар етишмаётганлигини эмас, балки бу воситалардан донолик билан фойдаланишмаётганлигини яққол сезмоқда. Бу донолик марказида доимий қадриятлар ҳисобланган тинчлик, демократия, ижтимоий адолат ва хоказолар туради. Инсон борлиғида табиий-биологик ва ижтимоийлик нисбати Антропогонез доирасида инсоннинг биалогик табиати билан ижтимоийлиги нисбатини аниқлаб олиш муҳимдир. Умуман олганда, бу муаммони ўрганиш инсоннинг энг қадимги тарихидан бошлаб, долзарб бўлиб келмоқда. Негаки, инсоннинг айни бир вақтнинг ўзида хам жонли табиатга, хам жамиятга мансублиги хар доим кўпгина масапаларни келтириб чиқариши билан бирга тўғридан-тўғри, принсипиал жиҳатидан дунёқараш масалаларини хам кун тартибига кўяди. Буни Арастунинг, инсон «сиёсий хайвондир», деган сўзларида ифодаланган маънодан хам билса бўлади. Хақиқатдан хам Номо сапиенс тури биологик жиҳатдан Номо уруғининг Номо ҳофилис (қобилиятли одам), Номо егестус (тикка юрувчи одам) каби турлиларидан фарқ килинмасада, лекин, бир хил сезиш аъзолари, бир хил қон айланиши, мускул, нафас олиш, суяк тизимлари ва хоказоларга эгадир. Булардан келиб чиқиб инсоннинг барча хатти-харакатлари, орзу-истаклари ва фаолияти турлари охир-оқибатда биологиявий тақоза этилган дейишга асос борми? Фалсафа тарихида бунга икки хил: инсон белгиловчи томонига кўра, биологик мавжудот ва инсон ижтимоий мавжудот, ижтимоийлик унинг биологиявий табиатини охир-оқибатда белгилайди, деган жавоблар берилган. Биринчи хил жавоб тарфдорларидан баъзилари (Э. Уилсон, М. Рюз ва бошқалар) ҳозирги замон сотсио-биология илми далилларига таяниб шундай мулоҳаза юритадилар: инсон хатти-ҳаркатининг асосий стереотип (бир-бирига ўзаро алтруистик ёрдам бериш, доимий манзилгоҳини қўриқлаш, тажоввўзкорлик, жинсий майлни кондиришда муайян ўзига хосликларнинг мавжудлиги ва ҳоказолар) кўринишлари бўйича барча сут эмизувчиларга анча яқин. Ўзига хосликларига кўра эса инсон ўзининг бевосита утмишдошлари булган гу-рухга мансубдир. Фрейд ва унинг тарафдорлари таъкидлалашича, инсон ҳам бутун ҳайвонот дунёсида бўлгани каби хилма-хил инстинкт туфайли ҳаракат қилади. Биринчи, ўринда улар ичида инсон авлодини давом эттириш, жинсий инстинкт туради. Шу билан бирга инсон ўзида фаолия-тини маънавий, хукукий чекловчи ижтимоийлик си-фатлари бўлгани учун бошқа хайвонлардан фарқ қилади. Бу ижтимоий сифатлар туфайли инсон ўзининг шаҳвоний ҳирсини чеклаши лозим бўлади. Иккинчи нуқтаи назарга (академик А. Н. Леонтев ва бошкалар фикрича) кўра, одам боласи инсон бўлиш қобилияти билан туғилади. Бу ўринда табиат томонидан белбиланган ва инсон томонидан давом эттирилган хусусиятлар соқов, кар, кўр бўлган болаларда қандай намоён бўлиши устида ўтказилган тажриба якунлари хам катта ахамиятга эга. Москва университета психология факултетида ўтказилган тажриба жараёни-да уларга дастлаб ёзиш кўникмалари ўргатилди. Ундан кейин эса улар секин-аста гапиришга, Бройл алифбоси бўйича ўқишга ўргатилди. Натижада, табиий кўр, соқов ва қарлигича қолганлари холда улардан тўрттаси университетни тугатган. Кўриниб турибдики, инсоннинг ижтимоий мохиятини биринчи ўринга қўйиш жиддий асосга эга. Агар бунинг ёнига инсоннинг баъзи биологиявий хусусиятлари хам ижтимоий сабаблар билан белбиланиши қўшилса, далиллар янада асосли бўлади. Масалан, Ер юзининг ижтимоий-маданий ривожланиши юксак босқичга кўтарилган минтақаларида одамларнинг эрта вояга етиши, соғломлиги, буйдорлиги ва ўзоқ, яшаши кўзатилади. Кам ривожланган минтақаларда эса унинг акси учратилади. Инсонни фалсафий тахлил этиш доирасида бу икки хил қараш бир-бирини тўлдиришини ҳам кўрмаслик мумкин эмас. Демак, инсон биоижтимоий мавжудот деб қаралмоги лозим. Бу инсонда биологиявийликнинг ижтимоий тақозоланганлигини ва ижтимоийликнинг биологик заминлари борлигини кўрсатади. Инсон ривожланишида биологиявий тадрижини ижтимоий-маданий ривожланиш босқичига ўтиши билан юзага келган бу бирлик унинг моҳиятини белгилайди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling