Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчилар: Фалсафа фанлари номзоди, дотсент Пўлатова Д.А., Сулаймонов Ж. Б. ТОШКЕНТ -2009 Ижтимоий фалсафа
- Мавзунинг мақсади : Таълимий мақсад
- Ривожлантирувчи мақсад
- Тарбиявий мақсад
- Ижтимоий онтология
- Аксиология
- Психологизм
- Такрорлаш учун саволлар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ВА ТАРИХ ФАКУЛТЕТИ ФАЛСАФА КАФЕДРАСИ ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФА фанидан маърузалар матни Таълим йўналиши –5220300 – “Фалсафа” Тузувчилар: Фалсафа фанлари номзоди, дотсент Пўлатова Д.А., Сулаймонов Ж. Б. ТОШКЕНТ -2009 Ижтимоий фалсафа Ижтимоий фалсафа: предмети, баҳс мавзулари, функсиялари Режа: Ижтимоий фалсафа ижтимоий борлиқни билишнинг умумназарий асоси сифатида. Ижтимоий фалсафа структураси: ижтимоий онтология, ижтимоий эпистемология, аксиология. Ижтимоий фалсафанинг асосий йўналишлари: ижтимоий идеализм, географик детерминизм, тарихий материализм, биологик детерминизм, психологик йўналиш, техникали йўналиш. Ижтимоий фалсафанинг асосий функсиялари. Мавзунинг мақсади: Таълимий мақсад: Талаба онгида ижтимоий фалсафа предмети, баҳс мавзулари, функсиялари, ижтимоий онтология, ижтимоий эпистемология, аксиология тўғрисида тушунча ҳосил қилиш. Ривожлантирувчи мақсад: Ижтимоий фалсафа фалсафанинг кишилик жамиятининг моҳияти, келиб чиқиши, тартиби, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва роли тўғрисидаги бир соҳаси эканлигини тушунтириш. Тарбиявий мақсад: Жамиятни фалсафий мушоҳада қилиш ва инсон, жамият, борлиқнинг моҳиятини, ўзликни англаш. Таянч иборалар: Ижтимоий фалсафа, ижтимоий борлиқ, ижтимоий идеализм, географик детерминизм, тарихий материализм, биологик детерминиз, психологик йўналиш, техникали йўналиш. Ижтимоий фалсафа кишилик жамиятининг шаклланишини, ривожланиши хусусиятларини, босқичларини, истиқболларини, характерловчи умумий қонуниятларни ўрганади. Айнан шу маънода ижтимоий фалсафа ижтимоий борлиқни билишнинг умум назарий асоси хисобланади. Ижтимоий фалсафа ижтимоий онгнинг алоҳида ўзига хос шакли сифатида жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларни ўзида акс эттиради. Ижтимоий фалсафа жамиятнинг ижтимоий эҳтиёж ва манфатлари, ғоявий-сиёсий қарашлари, умуман, унинг моддий ва маънавий ҳаёти билан алоқадор бўлиб, ижтимоий борлиқни акс эттиради ва ўз ўрнида унга фаол таъсир кўрсатади, ўзининг тамойиллари, қонун ва категориялари орқали янги ғоя ва назариялар, ижтимоий идеяллар, маънавий қадриятлар шаклланишига ёрдам беради. Ижтимоий фалсафа тарих, сиёсатшунослик, маданиятшунослик, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик каби хусусий фанлар билан узвий алоқадор. Уларнинг илмий хулосаларидан фойдаланилади, уларга асосланади, шу билан бирга бу фанларнинг илмий тадқиқот методологияларини шакллантиришига хизмат қилади. Ижтимоий фалсафа структуралари: Ижтимоий онтология – жамиятни борлиқнинг алохида ўзига хос бир бўлаги сифатида унинг пайдо бўлиши, ривожланаши ва хусусиятларини ўрганади. Ижтимоий эпистемология – жамиятни илмий ўрганиш усулари, шакиллари мажмуини ташкил этади. Аксиология – жамиятдаги мавжуд қадриятларни ўрганувчи фан. Ижтимоий идеализм – бу жамият ривожини инсон тафаккурига ёки илоҳий кучга боғлаб тушунтириш. Географик детермининзм – бу йўналишни 18 асрда Монтеске асослаган. Бу йўналиш ғоялари шарқ файласуфларидан Форобий ва Беруний асарларида ўз аксини тобган. Гарбда бу утопик ғоялар асосчилари Томас Мор, Кампаннели томонларидан ёритилган. Тарихий материализм – бу йўналиш намоёндалари жамият ривожи асосларини ундаги моддий ишлаб чиқариш усулларидан қидирганлар. Буларга 19 асрнинг иккинчи яримида яшаган Карл Маркс, Фридрих Энгелс ғоялари мисол бўла олади. Биологизм – жамият ривожини инсоннинг биологик сифатларига боғлаб тушунтиради. Масалан, ижтимоий дарвинизм – бу таълимод жамият ривожини Дарвининг табиий танланиш назарияси асосида тушунтиришга харакат қилади, яъни жамиятда хам табиятда бўлгани сингари турлар ўртасида кучли кўраш давом этади. Бу кўрашда энг кучли кишилар, табақалар, гуруҳлар сақланиб қолади. Бу таълимод танқидга учраган. Яна бир мисол ирқчилик назарияси – бу таълимотга кўра ер юзидаги одамлар европоид, монголоид ва негроидларга бўлинади. Улар бир биридан ақлий, жисмоний ва табиий фарқ қиладилар. Улар ичида энг ақллиси европоид ирқидир, деган хулосага келадилар. Яна бир мисол малтусчилик таълимотидир. Бу йўналиш ғоялари танқидга учраган. Психологизм – бу йўналиш асосчиси 20 асрнинг 30 йилларида яшаган австриялик Зигмунд Фрейд. Бу таълимотга кўра, жамият ривожи инсон онгига, рухиятига боғлиқ. Технисизм – бу йўналиш асосчилари 20 асрнинг 60-70 йилларида яшаган Веблен, Белл, Бзежинскийлардир. Бу йўналиш жамият ривожини техника ривожига боғлиқ деб билади. Ссенситизм – (инглизча сcиент - фан) жамият ривожини Фан тараккиёти билан боглайди. Ижтимоий фалсафанинг функсиялари фалсафа функсиялари билан бевосита боғлиқ булар куйидагилар: Гнесиология функсияси, яъни жамият ривожининг энг умумий қонуниятлари ва тамоийлларини урганиш ва тушунтириш билан боғлиқ. Методологик функсияси - ижтимоий ходисаларини билиш усуллари энг умумий ёндашувларни тадкик этиш билан боғлиқ; Ижтимоий билимни интегратсия ва синтез килиш – бу ижтимоий борлик билан ўзаро алокадорликни топиш; Програстик функсия (истикболни аниклаш) – бу ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий ҳаёт ривожининг умумий тенденсиялари хакидаги гипотизаларнинг яратилиши билан боғлиқ. Дунёкараш функсияси – ижтимоий ҳаётни, борликни абстракт – назарий тушунтириш билан боғлиқ. Аксиологик (кадриявий) функсия – урганилаётган ижтимоий объектларга бахо бериш билан боғлиқ. Ижтимоий функсия – бу кенг маънода ижтимоий фалсафа урганаётган ижтимоий ходисани ўзгаришига ёки ривожланишига кандай килиб таъсир курсатишни хам ёз ичига олади. Гуманитар функсияси – ижтимоий фалсафанинг инсонпарвар қадриятлар ва идеалларнинг, ҳаётнинг ижобий максадларини шаклланишига ёрдам бериш керак. Такрорлаш учун саволлар. Ижтимоий фалсафа нимани ўрганади? Ижтимоий фалсафанинг таркибини айтинг? Ижтимоий фалсафанинг асосий йўналишларини изоҳланг? Географик детерминизм ва тарихий материализм йўналишларини таърифланг? Ижтимоий фалсафанинг функсиялари нималардан иборат? Адабиётлар: И. Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» 1998. И. Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт провард максадинимиз» Ташкент – 2000 й. Фалсафа. Комусий лугат. «Основи философии» Под редаксий Ахмедовой. Ташкент – 2004 й. Крапивенский С. К. «Сотсиаллная философия» Москва. Барулин В. С. «Сотсиалная философия» Москва 1999 год. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling