Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар.
Ноосфера консепсияси
«Ноосфера» тушунчаси грек тилидан олинган - ноос «ақл» деган маънони англатади. Шундай қилиб этимологик жихатдан ноосфера – ақл доирасига оид тушунчадир. Бу тушунча франсўз файласуфиЕдуард Леруа (1870-1954) ва Пер Тейяр де Шарден (1881-1955)лар томонидан ХХ асрнинг 20 –йилларида таклдиф этилган ва ишлаб чиқилган. 1927 йили бир вақтнинг ўзида Леруанинг «Мафкуравий талаб ва эволюсия факти» ва Шарденнинг «Илохий мухит» номли китоблари нашр этилди, айнан шу асарларда ноосфера фалсафий таълимотига асос солинди. Унинг моҳиятини Леруа шундай талқин этди: «Онг борган сари эркин ва тоза бўла боради ва олий даражада шаклланган онг яратилади – руҳият (духовност) шунчалик олий даражага етадики унда капалак қўғирчоқдан ажралишга интилгандек ноосфера ҳам биосферадан ажралишга интилади»9. Башқа сўз билан айтганда, инсоният эволюсияси маълум бир вақтгача биосфера доирасида амалга ошади. Леруа биосфера ва ноосфераларни хитой девори билан бир-биридан ажратмайди: «кўпчилик холларда улар бир –бирига аралашиб кетади, иккинчиси биринчисининг қайта яралганидир»10. Лекин секин-аста шундай холат вужудга келадики, инсоннинг тўхтовсиз ўзгарувчи ривожланувчи онги чегарали ва чекланган биосферага сиғмай қолади. У «инсоний, тафаккур қилувчи, ўз моҳиятига кўра фикр» нинг янги бир ҳолатини ноосферани вужудга келтиради11. Тейяр де Шарден ноосфера таълимотини янада ривожлантирди. Уни айтишича тараққиёт биосфера доираси билангина чегараланмайди. Шарден постулатларидан бири шуки, дунёда ҳамма нарса ўзлуксиз равишда мураккаблашади ва ривожланади. У дунёнинг ўзлуксиз тараққиётининг тўрт босқичини ишлаб чиқди: а) ҳаётдан аввал; б) ҳаёт; в) фикр; г) ҳаётдан олийлик12. «Фикр» стадияси инсон пайдо бўлиши билан характерланади, у психик ва рухий энергияни қуюқлаштиради, жамлайди ва ноосферани яратади. Шарден консепсиясининг ҳусусияти шундан иборатки, у илмий тафаккурни диний эътиқод билан синтез қилишга ҳаракат қилган. Айнан шундан келиб чиққан холда тўртинчи стадия («ҳаётдан олийлик») келиб чиққан, унда инсон онгидан олийроқ субстансия, яъни худо тушунилган. Яратувчи деб «Омега нуқтаси» - Хегелнинг абсолют ҳақиқат ҳақидаги ғоясига яқин бўлган тушунча эълон қилинади. Шарден фикрича, барча нарсалар шунчаки тараққий этмайди, балки телеологик, яъни маълум бир мақсад, идеал томон интилиш орқали ривожланади. Шундай қилиб, ноосферанинг тейярча консепсиясини тўлиқ равишда телеологик консепсия дейиш мумкин. Ноосфера таълимоти рус файласуфи В.И.Вернадский (1863-1945) тадқиқотларида яна ҳам ривожлантирилди ва мукаммаллаштирилди. 1925 йилда (яъни Э.Леруа ва П.Тейяр де Шарденларнинг тадқиқотлари нашр этилмасдан аввал) «Инсоннинг автотрофлиги» номли мақолани эълон қилади. Вернадский консепсиясининг асосий ғояси бисферада эволюсион тараққиётнинг мавжудлигидир. Тейяр де Шардендан фарқли равишда Вернадский эволюсия ҳақидаги ғоянинг мифологик ва диний талқинига бўлган ҳар қандай ҳаракатларни қатъий равишда инкор этади. У бунда асосли равишда табиий фанлар: физика, химия, биология, Геология ва бошқаларда мавджуд эмпирик маълумотларга таянади. Вернадский учун ноосфера - бу фақат инсон онги, инсон тафаккуригагина боғлиқ бўлмасдан, табиий жараёнларнинг ҳаётда ўз-ўзидан ва аниқ равишда рўй бериши билан боғлиқдир13, «бизнинг планетамиздаги янги геологик ҳодисадир»14. Ноосфера консепсияси тараққиётининг муҳим илмий-фалсафий натижаси сифатида табиат ва жамиятнинг ко-еволюсия (ҳамкорликда, паралел, ўзаробоғлиқликда ривожланиш) назариясининг шаклланганини эслаб ўтиш мумкин. Бу икки йирик тизимнинг бир-бирига қарши туриши ва кўраши эмас, балки уларнинг узвийбирлиги инсониятнинг кейинги тараққиётини таъминлаши мумкин. Такрорлаш учун саволлар. Табиийлик ва ижтимойиликни изоҳланг? Табиийлик ва ижтимойиликнинг ўзаро таъсири нимада кўринади? “Биринчи табиат” нима? “Ноосфера” тушунчасига таъриф беринг? Вернадский консепсиясини изоҳланг? Ко-еволюсия нима? Адабиётлар: И. Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» 1998. И. Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард максадинимиз» Ташкент – 2000 й. Фалсафа. Комусий лугат. «Основи философии» Под редаксий Ахмедовой. Ташкент – 2004 й. Крапивенский С. К. «Сотсиаллная философия» Москва. Барулин В. С. «Сотсиалная философия» Москва 1999 год. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling