Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Download 1.04 Mb.
bet2/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Ижтимоий билиш


Режа:


1. Ижтимоий билишнинг ўзига хос томонлари.
2. Ижтимоий билишда билиш ва баҳолаш нисбати.
3. Ижтимоий билишда ҳақиқат муаммоси.


Мавзунинг мақсади:


Таълимий мақсад: Талабаларга ижтимоий билиш моҳиятини тушунтириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Талабалар онгида ижтимоий билишда субъект ва объект муаммоси масаласи ва кишиларнинг ижтимоий-тарихий, амалий фаолияти, маънавий муносабатлари ижтимоий билишнинг муҳим хусусиятларидан эканлиги тўғрисида тушунча ҳосил қилиш.
Тарбиявий мақсад: Ижтимоий воқеилик ва уни билишнинг ҳозирги давр учун аҳамиятини тушунтириш.


Таянч иборалар: Ижтимоий билиш, субъект ва объект, ижтимоий инъикос, индивид, ижтимоий ҳақиқат.


Ижтимоий билишнинг ўзига хос томонлари.

Ижтимоий билиш инсоннинг жамият ва унинг қонунларини билишдир.


Жамият табиат тараққиёти натижасида келиб чиққан бўлиб, инсонларнинг ижтимоий уюшган бирлиги, ижтимоий фаолиятнинг натижасидир.жамият ҳам табият каби объектив, ўз тузилиши ва тараққиёт қонунларига эга бўлган ижтимоий органзмдир. Шу билан бирга, жамият ўз табияти ва моҳиятига кўра табиатдан фарқ қилади. Бу фарқ шундаки, табиат моддий борлиқ сифатида вақтда абадий, маконда чексиз мавжуд бўлса, жамият ҳм моддий ва маънавий борлиқнинг бирлигисифатида у вақтда ва маконда чегаралангандир. Табиатда фақат онгсиз кучлар бир-бирларига таъсир ва акс таъсир қилиб, унинг умумий қонунлари ана шу кучларнунг ўзаро таъсири жараёнида амал қилади. Жамиятда эса онгли, муаян мақсадга, маълум эҳтиёж ва мафаатларга эга бо;лган, маълум режалар билан иш кўрадиган кишилар фаолият кўрсатади. Бунда ҳеч нарса англанмагн ва мақсадсиз қилинмайди.
Жамиятда инсонлар фаолиятини сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий,омиллар белгиллайди. Бу омиллар жуда хилма-хил бўлиб, улар ташқи ижтимоий ҳодисалардан ва ички идеал орзулардан: чунончи шуҳратпарастлик, ҳақ ва ҳуқуққа хизмат қилиш, шахсий манфаат, шахсий нафрат ёки истак ва тилаклардан иборат бўлади.бу омиллар заминида уларни ҳаракатга келтириб турувчи маълум вамаънавий кучлар мавжуд бўладулар кишиларнунг мияларида турли-туман мақсадлар, орзулар,рағбатлар, хоҳиш ва истаклар, иродалар ва эҳтиёж шаклларига кирган тарихий сабаблардан ташкил топади. Бу омиллар инсонлар онгида тарихда амал қиладиган ва уларни ҳаракатга келтирувчи идеал куч сифатида номоён бўлади. Бу идеаллар кучлар заминида эса уларни пайдо қилувчи ва ҳаракатлантирувчи эҳтиёжлар ва манфаатлар, уларни қондиришга қаратилган ижтимоий ва маънавий фаолиятлар ётади.
Кишиларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий фаолиятлари орқали жамиятнинг қонунлари амал қилади. Бу қонунлар, аслида, кишилар фаолиятининг қонунларидир. Шу сабабли жамиятни билиш кишиларнинг фаолиятини билиш билан боғлиқ бълиб, у ижтимоий мазмунга эга. Унинг бу мазмуни жамиятни ташкил қилган кишиларнинг ижтимоий,иқтисодий ва маънавий муносабатларидан келиб чиқади.
Жамиятни билишда кишиларнинг ижтимоий муносабтлари маҳсули сифадида келиб чиқадиган ишлаб чиқариш муносабатларини белгиловчи характерини тушуниш катта аҳамиятга эга.
Ижтимоий билиш - бу жамийзтби,ундаги ижтимоий ҳодисаларнинг моҳиятини, келиб чиқишива ривожланиш қонунларини билишдир. Бу эса уларни ижтимоий муносабатлар тизимида, уларнинг маҳсули сифатида олиб ўрганишни талаб қилади. Ижтимоий ҳодисаларнинг ҳақиқий келиб чиқишини ўрганишда назарий жиҳатдан тушинишда моддий, маънавий муносабатлар белгиловчи рол ўйнайди. Ижтимоий билишнинг бошқа барча жиҳатлари унинг хусусиятларидан келиб чиқади.
Ижтимоий билиш, аввало, кишиларнинг ижтимоий, амалий фаолиятлари билан, бу фаолиятлар соҳиби бўлган кишиларнинг билим даражаси билан боғлиқ ижтимоий онгнинг инъикосидир. Ижтимоий инъикос бўлиб, борлиқ инъикосининг ҳамма унгача бўлган инъикосида н тубдан фарқ қилади. Ижтимоий болиш жамиятдаги ижтимоий ёки миллат билишини бирор ижтимоий воқеа ёки ҳодисага қаратган пайтдагина, улар ижтимоий билишнинг субъектини ташкил қилади. Бундан шу нарса маълум бўладики, улар орассидаги алоқадорлик доимо конкрет тарихий шарт – шароитлар билан билан боғлиқ бўлади.
Ижтимоий билишда субъект ва объект бирликда, бир нарсанинг икки томони сифадида номоён бўлади. Субъект ўз фаолиятини ўзи туғдиради.бундаги объект сифадида кишилар гуруҳи оз фаолийтини ўзларидан олдин ўтгақн аждодлар фаолиятининг давоми сифатида яратади., ўтмиш аждодлар фаолияти бу ўринда кейинги авлодлар фаолияти учун юналтиривчи бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоий билиш субъекти гаечи бир бутун жамият, каттаёки кичик ижтимоий гируҳлар ва жамоалардан иборат бўлса ҳам бунда одатдаги билиш жараёни бевосида реал фаолият корсатувчи ижтимоий шахслар, индивидлар
Томонидан амалга оширилади. Лекин бундан алоҳида индивид ҳам, ижтимоий билишнинг субъекти бўлар экан,деган хулосага келмаслик керак. Сабаби, индивид ҳамма вақт фақат маълум объектив ва субъектив ижтимоий шарт – шароитларда шаклланиб бориб, оқибатда ма;лум ижтимоий шахс сифатида ўз манфаати билан бир қаторда доимо ўзи мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ, синф ёки ма;лум милат, халқ манфаатларини ифодалайди.
Ижтимоий билиш жараёнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири – унинг субъектив ва объектив диаликтикасидир. Ижтимоий билишнинг субъекти ва объектиининг ўзаро муносабатларида уларнинг ҳар иккаласи ҳам фаолдир: субъект объектга эаг бўлиши биланоқ ўз-ўзини яратади, объект эса тарихий жиҳатдан маълум даражада субъектнонг фаолият шаклини олдиндан белгилайди. Шуни айтиш керарки, ижтимоий билишнинг субъекти объекти билишга нисбатан анча мураккабдир. Бунинг сабаби шуки, ижтимоий билишнинг субъекту ва объекти бўлган жамиятда доимо маълум мақсадга эга бўлган, муайян даражада билимли, онгли кишилар фаолият кўрсатади, уларнинг фаолиятисиз бунда ҳеч нарса бўлмайди.жамиятда содир бўлган ҳар бир ҳодиса ёки маълум ижтимоий гуруҳ ёки ижтимоий жамоанинг, уларни ташкил этган кишилар онгли фаолиятларининг натижалари сифатида майдонга чиқади. Бунда оз тарихини яратувчи субъектнинг фаолияти бизга ҳеч бир шубҳа туғдирмайди. Лекин объектга келганда, бир қарашда ҳар қандай фаоллик мавҳумга ўхшаб туюлади. Бу нарса фақат юзаки қарашда шундайдир. Аслида, объект ҳам субъект каби фаолдир. Умуман олганда, ижтимоий билиш жараёнида субъект ва объект бир-бирига “бегона” эмас, бунда объект субъектга претмет фаолияти сифатида берилган бўлади ва айни вақтда объект ўзида субъектнинг нимасинидир ифодалайди.
Ижтимоий билишда cубъект объектни ўз манфаатлари, мақсадлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, пъзига ҳолатда инъиос эттиради. Бунда субъектнинг мақсадлари ва манфаатлари, биринчи навбатда , ижтимоий борлиқнинг моддий, объектив шарт – шароитлари субъектнинг ижтомоий пзитсияси билан мос ҳолда унинг онгида назарий жиҳатдан қйта ҳосил қилинган бўлади. Бунда ҳамма нарса шу ижтимоий билишни амалга оширадиган субъектга ва унинг эътибори қаратилган объектга боғлиқ бўлади.ижтимоий билишда билишнинг субъектини ташкил қилган ижтимоий кучлар, гуруҳлар, ўзларининг субърктив манфаатларидан келиб чиқиб, объектни бузиб акс эттириши ҳам мумкин. Бундай ҳолат, одатда, объектнинг моҳияти ва қонунларини тўғри инъикос эттириш бу гуруҳларнинг тб манфаатига зид келадиган пайтларда рўй беради. Ижтимоий билишда субъективлик объективлик бир- бирга мос келиши лозим, зид келиши эса жамиятда жиддий хатоларга ва бузилишларга олиб келиши мумкин. Ижтимоий билишда субъективлик айрим раҳбар сахсларнинг тафаккуридаги шахсий чекланганликлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Ижтимоий билишни, унинг объектидан келиб чиққан ҳолда сиёсий, иқтисодий билишларга бўлиш, унинг субъектдан келиб чиққан ҳолда ҳолда маълум ижтимоий гуруҳ, синф, ижтимоий-етник бирликларининг сиёсий, иқтисидий, бадиий, фалсафий тафаккурига ажратиш мумкин.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling