Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Download 1.04 Mb.
bet7/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Табиийлик ва ижтимоийлик
Инсонни ўраб турган борлиқни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Улардан бири («Биринчи табиат») - ўраб турган табиий борлиқ. У ўзига биосфера (ўсимлик ва ҳайвонлар), гидросфера, атмосферанинг пастки қатлами, литосферанинг юқори қатлами, яъни «географик муҳит»га нисбатан табиатнинг каттароқ қисмини ўз ичига олади. Географик муҳит деганда-тор маънода ўзига табиатнинг жамият ҳаётига, аввалам бор, ишлаб чиқариш жараёни амалга ошадиган қисмини ўзида мужассамлаштирган мухит тушунилади.
Ўраб турган муҳитни кенгроқ маънода тушунтириш учун хилма-хил тушунчалар таклиф этилган ва этилмоқда: «биогеосфера», «геобиосфера», «витасфера» (лотин тилида «вита» - ҳаёт), «экосфера», «ландшафтная сфера» ва бошқалар. Биз инсон хоҳиши ва онгига боғлиқ бўлмаган обектив равишда мавжуд бўладиган ва унга нисбатан бирламчи деб ҳисобланган «биринчи табиат» тушунчасини қўллаймиз. Шунга кўра, «иккинчи табиат»ни яратувчи-инсон ўз қўли билан яратган сунъий муҳит ташкил қилади.
«Иккинчи табиат» инсон яратган барча нарсани ўз ичига олади: меҳнат қуроллари, маиший буюмлар, қурилишлар, саънат асарлари. Сўзсиз, «иккинчи табиат» «биринчи табиат» билан узвийбоғланган: инсонннинг меҳнат жараёнида табиий бойликлар ва ашёлар зарур нарсаларга айлантирилади, ҳайвонлар уй ҳайвонига, ўсимликлар эса маданий бойликка айлантирилади ва бошқалар. Инсон ўзининг фаол ҳаётий жараёнида «иккинчи табиат»ни, яъни суъний мухитнинг хажмини кўпайтира боради, бу эса хар доим хам «биринчи табиат»га, инсонга ва жамиятга фойдали бўлавермайди. Сисерон ўз вақтида айтган эди: «Табиатнинг яратувчанлиги санъат яратувчанлигидан олийроқдир».
Инсон табиатни ибодат маскани деб эмас балки омборхона деб қараб унинг ички турғунлигини бўзади. Инсониятга 370 минг хил ўсимлик тури маълум, ундан 80 минг хилини истеъмол қилиш мумкин, ўзлаштирилгани эса 3 минг (1% дан кам), булардан эса жуда кўп қисми унчалик кенг тарқалмаган. Ўсимликлардан бор йўғи 12 тури (буғдой, гуруч, маккажўхори ва бошқалар)лар барча хосилнинг 90%ини беради. Худди шундай холатни ҳайвонот оламида хам кўзатиш мумкин. Бизга маълум 1млн. турдан 100 туригина (яъни 0,1%) уй ҳайвонига айлантирилган, улардан фақат 10 турдаги ҳайвон эса (сигир, қўй, товуқ ва бошқалар) махсулот беради.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling