Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Мустақил Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Такрорлаш учун саволлар
- Фойдаланилган адабиётлар
Мустақил Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари
Мустақил Ўзбекистондаги миллий давлатчилик ва янги тўзумнинг шаклланишининг иқтисодий асосида бозор муносабатларига, иқтисодиётнинг кўп босқичлилига ўтиш ётади. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтилиши ўз вақтида чор Россиясининг мустамлакаси туфайли ва айниқса, ўлканинг ХХ аср бошидаги инқилобий жараёнларга, сотсиализм қурилишига жалб этилиши билан тўхтатилиб қўйилган эди. Ҳозир эса, табиий-тарихий ривожланиш қайта бошлаб юборилди. Ўзоқ даврлар давомида Ўзбекистон геосиёсий жиҳатдан Ғарб ва Шарқ, Шимол ва Жанубнинг кесишган нуқтасида жойлашгани учун савдо ишлари жуда яхши йўлга қўйилиб ривожланган эди. Шунинг учун ҳам бу ерда бозор шароитининг ўзига хос тажрибаси мавжуд эди. Бу ердаги бозор муносабатлари феодал-патриархал тўзум асосида ташкил топган эди. Шунга асосан ўзига хос бозор анъаналари, кўникмаларии ва руҳий стереотиплар шаклланган эди. Улар совет давридаги кучли режали-тақсимот тизими шароитида ҳам ўзини сақлаб қола олди. Ҳозирги даврда эса, бу хўжалик анъаналари ва урф-одатлари қайта тикланмоқда ва сифат жиҳатдан янгича асосда фойдаланилмоқда. Ҳозирги даврда бозор муносабатлари дунёдаги барча мамлакатлар хўжалик фаолиятининг асосини ташкил қилмоқда. Лекин бозор иқтисодиёти ҳар бир мамлакатда унинг ўз андозаси бўйича ривожланади. Бу ривожланиш биринчидан ўша мамлакатнинг миллий хусусиятлари ва одатлари ҳисобга олинса, бошқа томондан, эркин рақобатнинг даражаси билан унинг давлат томонидан қай даражада бошқарилиши, ижтимоий йўналтирилганлик даражаси, шунингдек, ҳал этилаётган макроиқтисодий муаммолар устиворлигига боғлиқ бўлади. Масалан, «америкача» моделга кучли эркин рақобат хос бўлса, «японча», «франсўзча» моделлар учун давлатнинг хўжалик ишларида фаол қатнашиши; «немисча», «шведча» моделларда эса, улкан ижтимоий йўналтиришлик муҳимдир. Ривожланаётган давлатларда эса асосий эътибор иқтисодиётни барқарорлаштириш, бюджет тақчиллигини кескин камайтириш, иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилади. Жанубий-Шарқдаги янги индустриал мамлакатлар (Сингапур, Жанубий Корея, Тбиланд, Гонконг) учун кучли давлат мавқеини сақлаш, импорт ўрнини босиш стратегиясини сақлаган ҳолда экспортни рағбатлантириш бозор хусусияти ҳисобланади. Собиқ Иттифоқ ҳудудида вужудга келган янги мустақил давлатларнинг, бозор иқтисодиётига ўтиши ҳозирги замон тарихидаги ўта ноёб ҳодиса ҳисобланади. Бундай ўтиш табиий, силлиқ ривожланиши, иқтисодиётнинг такомиллашуви эмас. Бу бир сифат холатидан иккинчи сифат ҳолатига, бир иқтисодий муносабатлар тизимидан мутлақо янги бошқа бир тизимга ўтишдир. У бошқарувнинг буйруқ-административ тизимига асосланган марказлаштирилган режавий-тақсимот иқтисодиётни синдириб эркин бозор қонуниятларига асосланган иқтисодий муносабатларни шакллантиришдан иборатдир. Бу жараённи, биринчидан, бир актли ҳодиса деб бўлмайди, иккинчидан, у стихияли жараён ҳам эмас. У эски муносабатларни тугатиш янгисини ўрнатишга қаратилган аниқ мақсадли фаолиятдан иборат бўлган ўтиш даврини тақозо қилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, бозор иқтисодиёти хусусий мулкни, эркин рақобатни, нархларнинг эркинлаштирилишини ва бошқаларни инкор этувчи сотсиалистик иқтисодиёт билан бир генетик илдизларга эга эмас. Тажрибанинг кўрсатишича, бундай ўтиш жараёни, иқтисодий инқироз билан бирга кечади. Ишлаб чиқаришдаги одатдаги сиклик инқирозга нисбатан бу инқироз адабиётда «ўтиш» инқирози деб ном олган. У ишлаб чиқаришнинг пасайиши, пулнинг қадрсизланиши, ишсизликнинг ортиши ва аҳолининг кўпчилик қисмининг турмуш даражасининг кескин пасайиши билан амалга ошади. Буларнинг барчасининг сабаби сифатида қуйидагиларни кўрасатиш мумкин: режага асосланган иқтисодиётдаги ноқулай шароитлар, тузилмавий оғишлар, иқтисодиётни ҳарбийлаштириш ва б.) бу мамлакатлар хўжалигида янги тартибдаги иш тарзига кўникишдаги қийинчиликлар, бозор инфратўзилмасининг тўзилиши, янги ўзаро савдо муносабатларининг шакллантирилиши, бозор тажрибасининг етишмаслиги ва бошқалар. Кўпчилик ҳолларда бу омиллар ислоҳотчиларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари, стратегия ва тактикани нотўғри танлаши ва нотўғри амалга оширишлари туфайли яна ҳам мураккаблашиб кетади. Ҳар бир собиқ сотсиалистик мамлакатлари инқироздан чиқиш йўлини турлича, ўзига хос усуллар билан, яъни ўз шароитлари ва имкониятларидан келиб чиққан холда бартараф этади. Бунда тажрибанинг кўрсатишича, айрим давлатлар тоталитар тўзумда шаклланган иқтисодий муносабатларни бирваракайига илдизи билан йўқ қилишдан иборат «шок терапия»сининг тезлатилган шаклини маъқул кўрадилар. Бундай усул жамиятда жуда оғир ижтимоий инқирозлар билан кечади. Бошқалар эса иқтисодий муносабатларни янги бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиб боришидан иборат тадрижий услубни маъқул кўрадилар. Бу йўлда кескин ижтимоий ларзалар камроқ бўлиб, нисбатан изчилроқдир. Ўзбекистон айнан шу йўлдан бормоқда. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий йўналтирилган бошқарувга асосланган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу мақсадни амалга ошириш учун бозор муносабатларига ўтишнинг ўз модели, ўзига мос йўлини ишлаб чиққан. Бу йўлнинг бир қисмини Республика босиб ўтди. Ислоҳотларнинг биринчи босқичида (1991-1994) янги тўзумнинг пойдеворини тайёрлаш вазифаси ҳал этилди, янги иқтисодий тўзумнинг ҳуқуқий асослари яратилди, аҳоли томонидан танланган йўлнинг тўғри эканлигини тушуниш, фақат бозор иқтисодиётига ўтишгина келажакдаги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг, жамиятни демократлаштиришнинг, ҳар бир шахс учун муносиб яшаш шароитларини яратишнинг асоси эканлигини тушунтириш вазифалари бажарилди. Одамларнинг ва хўжаликларнинг янги шароитларга секин-аста мослашиш жараёни кўзатилди. Кейинги босқичда хусусий мулкчилик плюрализмига асосланган кўпукладли иқтисодиётни шаклллантириш вазифаси бажарилмоқда. Буни амалга ошириш учун иқтисодни секин-аста ва босқичма-босқич давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, кейин эса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги давлат мулкини аксиялаштириш амалга оширила бошлади. Қишлоқлардаги хўжаликларда ҳам кенг миқёсда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу жараён ўзига хос томонларга эга. Бизнинг ҳудудларда деҳқончилик табиий шароитлардан келиб чиққан ҳолда суғоришга мослашган. Ер сувсиз ўз қийматини йўқотади. Шу боис бу ерда гап фақат ер ҳақида эмас, балки ер-сув муносабатлари ҳақида боради. Суғоришга мослашган деҳқончилик ҳудудлари иқтисодиёти ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги унга ўз вақтида «ишлаб чиқаришнинг осиё услуби» номи берилиши асос бўлган. Ўзига хос томони деганда ернинг давлат тасарруфида эканлиги, сув иншоотлари ҳамда ижара муносабатлари назарда тутилади. Инқилобдан аввал Қўқон, Хива хонликлари, Бухоро амирлигида ерга хусусий мулкчиликнинг уч шаклидан – амлок (давлат), мулк (хусусий) ва вақф (мусулмонларнинг диний ташкилотлари мулки) шакллари орасида амлок мулкчилиги – суғориш иншоотларига ҳам эгалик қилувчи хон хукумати мулкдорчилиги шакли етакчи ва ҳал қилувчи ҳисобланган. Амлок мулкчилигида деҳқонларга ер ҳиссадорлик шарти билан ишлатишга берилган. Суғориладиган ерларнинг хусусиятларини ва шаклланган анъаналарини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда ҳам қишлоқларда ислоҳотлар олиб борилаётган бир вақтда ерни сотиш ҳуқуқи билан хусусий мулк сифатида бўлиб бериш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади. Ер давлат мулки бўлиб қолверади ва у умр бўйи фойдаланилиб, мерос қолдириш хуқуқи билан берилиши мумкин. Шу шартлар асосида фермер (деҳқон) хўжаликлари, фермер хўжаликлари кооперативлари тўзилмоқда. Аграр секторда янги иқтисодий муносабатларга асосланган коллектив хўжалик – ширкатлар хўжаликнинг асоси бўлиб қолмоқда. Аграр ислоҳотларни амалга оширишда қишлоқлардаги ишга яроқли аҳолининг кўплиги масаласи у ерларда замонавий техника билан таъминланган кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш йўли билан ҳал этиш муҳимдир. Ислоҳотларнинг бугунги босқичида иктисодиётнинг кўпукладли тури шаклланиб бормоқда. Унга хусусий мулкчиликнинг турли шакллари плюрализми – давлат ва нодавлат (хусусий, аксионерлик, жамоа, кооператив мулки), шунингдек қишлоқ хўжалигининг деҳқон-фермер секторидаги ижаравий мулки кўпроқ хосдир. Шу билан бир қаторда давлат ҳанўзгача ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини йўқотмаган ҳолда барқарорлик, ҳимоя ва адолат кафолати ролини ўйнашда давом этмоқда. Шунга кўра, мамлакат тараққиётининг ҳар бир босқичи ўзгариб бораётган шароитларга тўлиқ жавоб бера оладиган талаб ва принсипларни амалда қўллашни талаб қилади. Мустақил тараққиётнинг биринчи ўн йиллиги натижалари асосида ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури қабул қилинган эди. Унда иқтисодиётни эркинлаштиришни давом эттириш ва чуқурлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, иқтисодиётда хусусий мулкчилик таъсирини кучайтириш, кичик ва ўрта бизнес тадбиркорларига эркинлик ва имтиёзларни кўпайтириш кабилар назарда тутилган. Таянч иборалар: Иқтисодий соҳа, базис, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари, ўтиш даври, шок терапия, “ўзбек” модели, кўпукладли иқтисодиёт. Такрорлаш учун саволлар Иқтисодий соҳага таъриф беринг? Базис нима? Хусусий мулк нима? Хусусийлаштириш ва мулкдорлар синфини шакллантириш ҳақида маълумот беринг? Кўпукладли иқтисодиёт тушунчасини изоҳланг? Фойдаланилган адабиётлар: И.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард максадимиз» Э. Юсупов «Фалсафа»; Тошкент -1999 «Фалсафа . Комусий лугат» «Основи философии» под. ред. Ахмедовой и Хана; Ташкент-2004 С.Е.Крапивенский «Сотсиалная философия»; Москва-1998 Барулин В.С. «Сотсиалная философия»; Москва-1994 Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling