Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Жамиятнинг ижтимоий структураси
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
Жамиятнинг ижтимоий структураси
Ижтимоий структура ўз табиатига кўра объектив хусусиятга эга бўлиб, у қонун чиқарувчининг қарорлари бўйича таъсис этилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Жамиятнинг ижтимоий структураси ундаги гуруҳларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини ҳам ўз ичига олади. Жамият структурасининг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: демокрафик, этник, ижтимоий-синфий, жойлашишига кўра ҳудудий, касбий-маърифий, конфессионал тўзилиш ва бошқалар. Ҳар бир индивид ёшлиги ёки кексалиги, шаҳарли ёки қишлоқдан эканлиги, қайси этнос, конфессия вакили, синф, касби ва бошқа хусусиятлари бўйича турли хил тўзилмага киради. Жамиятнинг демографик структурасида аҳолининг таркибини жинси, ёши, меҳнатга яроқлилиги, аҳолининг зичлиги ва умумий сони, ўсиш даражаси, мигратсиянинг характери, соғлиғининг ҳолати акс этади. Кўплаб мутафаккирлар асрлар давомида жамиятнинг демографик ҳолатига ўз эътиборларини қаратганлар. Уларнинг машҳурларидан бири Т.Малтус назарияси бўлиб, у ХВИИИ аср охири ХИХ аср бошларида «аҳоли ўсишининг абадий қонуни»ни асослаб беришга ҳаракат қилди. Бу қонуннинг моҳияти шундан иборатки, «ҳамма йирик жонзот каби аҳоли (халқ)нинг ўз тасарруфидаги озиқ-овқатга нисбатан тезроқ кўпайишга интилади». Малтус аҳолининг яшаш учун керак бўлган воситалари арифметик (1, 2, 3, 4, 5…), аҳолининг ўзи эса геометрик (1, 2, 3, 4, 8, 16…) прогрессия бўйича кўпайишини ҳисоблаб чиқди. Ер аҳолисининг умумий сони ва зичлиги нисбатан унча юқори бўлмаган даврларда Малтус назариясига етарлича аҳамият берилмади. Осиё, Африка ва Лотин Америкасида демографик инқироз аҳолининг кўпайиб кетиши билан боғлиқлиги Малтус назариясига эътибор қаратиш кераклигини тақозо қилди. Полиетник (кўпмиллатли) ва поликонфессиявий жамият учун этник ва конфессиявий структура долзарбдир. Биринчи ҳолатда ижтимоий бирлик, яъни қабила, миллат, халқ (умуман -етнос) тўғрисида гап кетса, иккинчисида эса конфессиявий (диний) бирлашмалар устида гап боради. Агар жамиятнинг этник тўзилмасида этник бирликларнинг ривожланган шакли – миллатлар мавжуд бўлса, у кўпмиллатли бўлади. Европа, Америка ва Осиёдаги кўплаб мамлакатлар шулар жумласига киради. Агар этник структурасида қабилалар бўлса, ундай жамият полиетник бўлади. Африка, Океания ва Осиёнинг қатор мамлакатларидаги жамиятлар шулар жумласидандир. Жамиятнинг ижтимоий-синфий структурасига келсак, у синфлар, қатламлар, табақалар, стратлардан иборатдир. Синфлар деганда одамларнинг катта гуруҳлари тушунилади, улар қуйидаги сифатлари билан фарқ қилади: а) ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги маълум ўрни; б) ишлаб чиқариш воситаларига муносабати; в) меҳнат тақсимоти тизимидаги роли; г) фойда олиш усули; д) ижтимоий бойликдаги улуши билан. Лекин бир қатор гуруҳлар ҳам борки, улар синфларга хос хусусиятларга эга эмас (зиёлилар, бюрократия, люмпенлар ва бошқалар), шунга қарамай улар барибир ижтимоий структуранинг элементи ҳисобланадилар. Ҳозирги замон жамият фалсафасида ижтимоий структурани ўрганишда страктификатсиявий ёндашув мавжуд. Унинг асосчиларидан бири П.А.Сорокиннинг ёзишича: «Ижтимоий стратификатсия – бу иерархия даражасига қараб дифференсия қилинган одамлар (аҳоли)нинг бир гуруҳларидир. Унинг асоси ва моҳияти ҳуқуқ ва имтиёзларнинг, жавобгарлик ва вазифаларнинг номутаносиб тақсимланганлиги, ижтимоий қадриятларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги, у ёки бу ҳамжамиятга кирувчи гуруҳларни ҳокимияти ва аъзолар ўртасидаги таъсирини бор-йўқлигидан иборат. «Страт» ва «синф» тушунчалари бир-бирига яқин бўлса ҳам, улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. «Страт» тушунчаси ўзида кенг доирадаги ҳодисаларни мужассамлаштириб, «синф» тушунчасига нисбатан мослашувчандир. Ҳудудий-яшаш структураси «одамларнинг яшаш ҳудудларига, айни бир ёки турлича яшаш жойларига мансублиги билан боғлиқ ҳолдаги ўзаро муносабатларини»19 ифодалайди. Структуранинг бу тури тарихда яхлит, аграр, қишлоқ жамияти ўзидан шаҳарларни ажратиб чиқарган даврда пайдо бўлган. Бу асосан машғулотларнинг янги турлари: ҳунармандчилик, савдогарлик, кейинчалик – интеллектуал меҳнат пайдо бўлган даврга тўғри келади. Шаҳарлар фақат савдо-ҳунармандчилик эмас, мудофаа, маъмурий-сиёсий, маданий марказлар сифатида ҳам пайдо бўлди. Шуни таъкидлаш керакки, ХХ асргача шаҳар билан қишлоқ ўртасида аҳолининг иш билан таъминланганлиги, бўш вақтнинг ҳажми, ҳордиқ чиқариш шакли, билим даражаси, мигратсиянинг характери, микрошароитни танлашдаги эркинлик, ижтимоий фаоллик, оилавий ҳаётнинг характери ва бошқалар бўйича тавофутлар чуқурлаша бошлади. ХХ асрда эса шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги фарқни иложи борича камайтириш масаласи қўйила бошланди, ваҳоланки, қишлоқлар қатор устунликларга эга (айниқса экологик). Ҳозирги замон жамияти учун касбий-маърифий структуранинг аҳамияти каттадир. Сотсиум қанчалик даражада ривожланган бўлса, бу структура шунчалик мураккаб ва сертармоқ бўлади. Бу тўзилма ижтимоий меҳнатнинг чорвачилик ва деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги, ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлингач пайдо бўлди. Баъзи касб-ҳунарлар вақт ўтиши билан эскириб, керак бўлмай қолади ва уларнинг ўрнига улардан ҳам кўпроқ касблар пайдо бўлади. Масалан, фақат биргина ХХ аср давомида деярли ҳамма извошчилар йўқ бўлиб, учувчи ва космонавтлар пайдо бўлдилар. Уй швейсарлари йўқ бўлиб, кўпсонли «секюрити»лар пайдо бўлдилар. Кўпсонли кўчириб ёзувчилар ўрнига компютерларда ишловчи котиблар пайдо бўлди. Ҳозирги замон жамиятини юқори даражали таълимсиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам ўзлуксиз таълим ва тарбия тизимини замон талаблари асосида ривожлантириш Ўзбекистон тараққиётининг асосий устиворликларидан бири ҳисобланади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling