Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Download 1.04 Mb.
bet20/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Жамиятнинг сиёсий тизими
Ҳозирги замондаги ижтимоий-фалсафий фикрларга биноан сиёсат «давлат ҳокимияти ва шу жамият ичидаги давлат (шу жумладан, миллий давлат) тўзилмаси бўйича катта ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги, шу жумладан, халқаро майдонда давлатлар ўртасидаги муносабатлар»24 соҳаси сифатида тушунилади. Кенг маънода жамиятнинг сиёсий тизимига сиёсий фаолият, сиёсий режим, сиёсий назария ва бошқалар киради. Тор маънода эса сиёсий соҳа жамият сиёсий тизимининг синоними сифатида тушунилади.
Жамиятнинг сиёсий тизими сотсиумнинг асосий қисми ҳисобланади. У бошқа тизимлар – иқтисодий, мафкуравий, ҳуқуқий, маънавий ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлади.
Муайян жамиятнинг сиёсий тизими ўзининг ижтимоий табиати, ижтимоий қурилиши, бошқариш шакли, сиёсий муносабатларнинг тури билан белбиланади. Сиёсий тизим сиёсий институтлар, ижтимоий тўзилмалар, меъёрлар ва қадриятларнинг мажмуасидан иборат бўлиб, сиёсий ҳукумат орқали амалга оширилади. Сиёсий тизим турли сиёсий субъектлар фаолиятларининг ўзлуксизлигини, улар ўртасидаги алоқани ва мувофиқлашларни таъминлайди. У ижтимоий зиддиятлар ва келишмовчиликларни ечиш йўлларини кўрсатиб, жамият тараққиётига эришиш йўлида турли ижтимоий кучларни бирлаштиради. Сиёсий тизим сотсиумнинг мақсадга эришиш ресурсларини сафар эттирувчи ва қарорларни ишлаб чиқувчи механизмдир.
Жамият сиёсий тизимининг асоси, пойдевори давлатдир. Давлатнинг асосий вазифаси сиёсий ҳокимият ва сиёсий бошқаришни таъминлашдир. Давлатнинг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: а) бошқа сотсиумлар устидан ошкорона ҳукмронлик; б) суверенитет – маълум ҳудудлардаги тўлиқ ҳукмронлик; в) ҳукмронлик ваколатлари амал қиладиган ҳудуднинг ўзи (ундан давлатни мамлакат деб тушуниш келиб чиқади); г) ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этиш ва уларнинг бажарилишини талаб қилишга бўлган мутлақ ҳуқуқ; д) солиқлар ва йиғимлар ундириш ҳуқуқи (давлат аппаратини таъминлаш ва бошқалар учун)25.
Ҳозирги вақтда кўп замонавий давлатлар ҳокиямиятни бўлиш асосига қурилган. Ҳокимиятнинг уч тармоғи – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бир-бирларига ҳалақит бермай, бир-бирларининг ишларига аралашмай ўз вазифаларини бажарадилар. Жамият сиёсий тизимининг бошқа элементлари – сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар билвосита сиёсий институтлар деб аталади26. Сиёсий режимларнинг демократлилиги ошиши билан уларнинг аҳамияти ҳам ошиб боради. «Сиёсий бошқариш» ва «ижтимоий бошқариш» тушунчалари бир-бирига ўхшаш тушунчалардир, лекин айнан эмас. Биринчиси давлатни бошқариш билан боғлиқ, иккинчиси эса, умуман жамиятни бошқаришни англатади. Давлат ва ҳокимият бир-бири билан бирлашиб, ажралмас бўлиб кетган тоталитар ва авторитар режим шароитлари даврида бу икки тушунча бир хил маънони англатиши мумкин ва улар ўртасидаги тавофутни англаш қийин.
Демократик тараққиёт шароитида фуқаролик жамияти, яъни сотсиумнинг давлат томонидан тўғридан-тўғри ва бевосита бошқарилмайдиган қисми: касаба ва ижодий уюшмалар, носиёсий жамоат ташкилотлари (ёшлар, аёллар, фахрийлар ташкилотлари, экологик ва хайрия ташкилотлари ва бошқалар), турли қизиқишлар бўйича тўзилган жамиятлар ва клублар, черков, халқ ҳаракати ва ҳоказолар муҳим рол ўйнайди. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти – бир-бирига қарши турувчи антитезалар эмас, балки демократия шароитида жамиятнинг сиёсий тизимининг ўзаро алоқадор ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи қисмларидир.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling