Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамиятнинг сиёсий соҳаси фалсафаси Режа Сиёсийликнинг моҳияти Жамиятнинг сиёсий тизими
- Мустақил Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари Мавзунинг мақсади : Таълимий мақсад
- Ривожлантирувчи мақсад
- Таянч иборалар
- Сиёсийликнинг моҳияти
Фойдаланилган адабиётлар:
И.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард максадимиз» Э. Юсупов «Фалсафа»; Тошкент -1999 «Фалсафа . Комусий лугат» «Основи философии» под. ред. Ахмедовой и Хана; Ташкент-2004 С.Е.Крапивенский «Сотсиалная философия»; Москва-1998 Барулин В.С. «Сотсиалная философия»; Москва-1994 Жамиятнинг сиёсий соҳаси фалсафаси Режа Сиёсийликнинг моҳияти Жамиятнинг сиёсий тизими Мустақил Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари Мавзунинг мақсади: Таълимий мақсад: Сиёсийликнинг моҳияти ва жамиятнинг сиёсий тизими тўғрисида билим бериш. Ривожлантирувчи мақсад: Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда демократия ва янги сиёсий тизим ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида суҳбатлашиш. Тарбиявий мақсад: Маънавият ва маданиятнинг ривожланишига ҳомийлик қилиш давлат сиёсатининг функсияларидан бири эканлигини таъкидлаш. Ёшларда сиёсий маданиятни тарбиялаш. Таянч иборалар: Сиёсий соҳа, сиёсийлик, ижтимоий битим, суверенитет, давлат, демократия, сиёсий партиялар,билвосита сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти, ҳуқуқий демократик жамият. Сиёсийликнинг моҳияти Жамиятнинг сиёсий соҳаси (ёки содда қилиб айтганда - сиёсат) сотсиум тўзилмасининг асосий қисмларидан биридир. Кенг маънода «сиёсат» ва «сиёсий соҳа» тушунчалари бир-бирига мос келади. Тор маънода сиёсат деганда одамларнинг, сиёсий кучларнинг ҳокимиятга эгалик қилиши, уни сақлаб туриш, мустаҳкамлаш ва амалга оширишга қаратилган онгли хатти –ҳаракати тушунилади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси маълум бир даражада: давлатнинг фуқароси сифатида, сиёсий партия ёки ижтимоий-сиёсий ташкилотнинг аъзоси сифатида, меҳнат жамоаси ёки жамоатнинг аъзоси сифатида сиёсий соҳа билан боғлиқдир. Янги давргача фалсафада «ижтимоий» ва «сиёсий» деган тушунчалар деярли синоним сўзлар деган нуқтаи назар мавжуд эди, шунга кўра, сиёсий соҳа умумий ижтимоий-фалсафий муаммолардан ажратилмас эди. Фақат ХВИИ-ХВИИИ асрларга келибгина сиёсийлик тушунчаси инсон фаолиятининг турли, нисбатан мустақил предмет соҳаларидан, шу жумладан ахлоқ, иқтисодиёт соҳасидан фарқли ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги маълум бўла бошлайди. Турли манфаатларга эга бўлган ижтимоий гуруҳ ва жамоатларнинг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши улар ўртасидаги сиёсий муносабатларнинг шаклланишида муҳим бир асосга айланади. Антик даврдан бери «сиёсийлик» сўзига таъриф беришга ҳаракат қилиб келинди. Масалан, Арасту барча соҳалар орасида сиёсатга қатъий равишда биринчиликни берган, жумладан, «агар барча билим ва санъатларнинг охирги мақсади яхшилик бўлса, унда барча билим ва санъатлар орасида энг олий яхшилик сиёсатнинг мақсадидир»21, деб баҳо берган эди. Кўп асрлар давомида Шарқда ҳам Ғарбда ҳам сиёсатни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан тушуниш шаклланиб келди. Бунда сиёсат асосан ижтимоий жараёнларни бошқарадиган соҳа сифатида тушунилди. Берунийнинг таъкидлашича, «бошқариш ва етакчилик қилиш – бу бошқариладиганларнинг тинчлиги деб ўз тинчлигидан воз кечишдир… Уларнинг оилалари, мол-мулклари ва ҳаётларини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилиш учун ўз кучини йўқотишдир».22 Сиёсатнинг моҳиятини тушунишда Форобий ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Сиёсий фаннинг предмети сифатида у қуйидагиларни айтиб ўтади: а) турли гуруҳларнинг онгли ҳаракатлари, одатлари, меъёрлари, кўникмалари ва бошқалар; б) уларнинг қандай мақсадга ва нима учун йўналтирилганлиги; в) уларнинг инсонда намоён бўлишининг шакл ва усуллари; г) уларнинг инсоннинг хатти-ҳаракатларида мустаҳкамлашни бошқаришнинг усуллари ва йўллари.23 Сиёсатнинг моҳиятига оид замонавий фалсафий қарашларнинг шаклланишида Ж.Локк, Т.Гоббс, Н.Макиавелли (1469-1527), Ш.Монтеске, Ж.-Ж.Руссо, Г.Хегел, А.Токвил, Л.Феербах, К.Маркс, К.Поппер ва шу каби мутафаккирларнинг ғоя ва таълимотлари муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ҳозирги замон жамияти сиёсат соҳасининг фундаментал асоси шаклланишида ва уларни асослашда бу мутафаккирларнинг хизматлари каттадир. Хусусан, Н.Макиавелли биринчилардан бўлиб, сиёсатнинг инсон ҳаёти ва жамиятда алоҳида ва мустақил ўрин эгаллашини аниқ асослаб берган. Шунингдек, Т.Гоббснинг «Левиафан»и, Ж.Локкнинг «Давлатни идора этиш ҳақидаги икки рисола»си, Ш.Монтескенинг «Қонунларнинг руҳи ҳақида»ги асари, Ж.Ж.Руссонинг «Ижтимоий битим тўғрисида»ги, Хегелнинг «Ҳуқуқ фалсафаси» асари, И.Кантнинг «Абадий дунё тўғрисида»ги рисоласи, К.Поппернинг «Очиқ жамият ва унинг душманлари» асари ва бошқаларнинг асарларини юқори баҳолаш мумкин. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling