Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Жамиятнинг иқтисодий соҳаси фалсафаси
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг мақсади : Таълимий мақсад
- Таълимий мақсад
- Жамият иқтисодий соҳасининг асосий хусусиятлари
Жамиятнинг иқтисодий соҳаси фалсафаси
Режа Жамиятнинг иқтисодий соҳаси. Жамият иқтисодий соҳасининг асосий хусусиятлари Мустақил Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари Мавзунинг мақсади: Таълимий мақсад: Талабаларни жамият иқтисодий соҳасининг асосий хусусиятлари билан таништириш. Ривожлантирувчи мақсад: Мустақил Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маъруза ўқиш. Таълимий мақсад: Талабаларга юртимизнинг моддий ва маънавий бойликларидан оқилона фойдаланиш Ватанимиз иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаси эканлигини тушунтириш. Жамият иқтисодий соҳасининг асосий хусусиятлари Иқтисодий соҳага нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. У тор маънода «турли предмет ва хизмат турларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол қилиш» деб тушунилади15. Шу маънода айтиш мумкинки, «жамиятнинг иқтисодий соҳа»си тушунчаси «базис» тушунчасига мос келади. Кенг маънода эса иқтисодий соҳа деганда барча ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни тушунилади: ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бирлиги, шунингдек иқтисодиётнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари йиғиндиси. Ўта кенг категориал маънода сотсиумнинг иқтисодий соҳаси «табиат билан инсонлар ўртасида индивид ва кишилар гуруҳининг онгли фаолияти орқали ўзаро алоқаларини» акс эттиради16. Иқтисодий соҳа асосида инсоннинг ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти ётади. Унинг зарурлиги инсоннинг эҳтиёжлари ҳайвоннинг эҳтиёжларидан тубдан фарқланиши билан белбиланади. Инсон ривожланиши билан табиатдан ажралади. Бу жараёнда эса, жамиятнинг иқтисодий соҳаси тараққиёти муҳим рол ўйнайди. «Хусусий мулк» тушунчаси иқтисодий тушунчаларнинг энг муҳимларидан ҳисобланади. Жамиятнинг иқтисодий соҳасида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари муҳим тўзилмавий қисмлари ҳисобланади. Иқтисодий муносабатлар кишилар ўртасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш ва неъматларни истеъмол қилиш жараёнларида шаклланадиган иқтисодий муносабатлардир. Ишлаб чиқариш кучларига моддий ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган «субъектив (инсон) ва моддий (техника ва меҳнат қуроллари) элементлар тизими киради»17. Ҳатто энг юқори даражадаги техника ва технология ривожига қарамай, барибир моддий ишлаб чиқариш ва маънавий қадриятларни яратувчи инсон ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб қолади. Фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланганлиги инсонга, ишчига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Ҳозирги даврда ишчи нафақат ўзининг малакали касби, ҳунарига эга бўлиши керак, балки у доим ўзининг малакасини ошириб, билимларини чуқурлаштириб бориши керак. Масалан, Японияда яқин келажакда умумий, олий таълим тизимига ўтиш мўлжалланган, чунки ишчиларга нисбатан талаблар кучайиб кетган. Ғарб ижтимоий фалсафаси (Т.Парсонс, Н.Смелзер, У.Мур ва б.) иқтисодий ҳаётни товар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ роллар ва мақомлар тизими сифатида кўриб чиқади. Кўплаб ижтимоий фалсафий назариялар доирасида иқтисодиёт базис, жамият асоси, фундаменти сифатида кўрилмайди. Унинг асоси сифатида маданият, сивилизатсия, ҳуқуқ, ахлоқ, дин ва бошқалар қўйилади. Иқтисодий соҳа эса сотсиумнинг оддий кичик тизими сифатида ёки оддий ижтимоий институт (таълим, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари) билан бир қаторда талқин қилинади. Жамиятда иқтисодиёт алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги замонда собиқ сотсиалистик жамиятларни ислоҳ этишда «бозор муносабатларини изчил ривожлантиришга ўтиш, тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкнинг, шахсий фаолликнинг хилма-хиллиги» муҳим элементлардан ҳисобланиши бежиз эмас18. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling