5-мавзу: Тадбиркорлик субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги. Режа


Download 24.86 Kb.
bet1/4
Sana02.01.2023
Hajmi24.86 Kb.
#1074814
  1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу


5-МАВЗУ: Тадбиркорлик субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги.


Режа
1. Банкротлик тушунчаси
2. Банкротлик тўғрисида қонунчилик
3. Банкротликка оид ҳуқуқий институтлар
4.


Банкротлик – италянча “Banco rotto” сўзидан олинган бўлиб, том маноси курсини (ўриндиқни) синиши деб тушунилади, иқтисодиётда эса бу сўз қарздорнинг ночор аҳволга тушиб қолиши, инқирози, барбод бўлиши деб ишлатилади.


Банкротлик – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла хажмда қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла хажмда бажаришга қодир эмаслигидир.

Мустақиллик давригача банкротлик институти фуқаролик ва тадбиркорлик хуқуқий муносабатларида қўлланилмас эди. Бу соҳадаги айрим ишлар маъмурий воситалар билан хақл қилинар эди.


Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва си1ёсий мустақилликкка эришиб, бозор муносабатларининг шакалланиши билан бир қаторда банкротлик институти ҳам шакллана бошланди.


Суд томонидан якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топилишининг ёки якка тадбиркор ўзини банкрот деб эълон қилишнинг асослари ва тартиби қонун билан белгиланади.


Юридик шахснинг банкрот деб хисобланиши унинг тугатилишига олиб келади. Юридик шахснинг банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этиши мумкин.


Банкротлик институти – хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар, амалиётда ва ҳуқуқий тартибга солиш тизимида нисбатан янги институт бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида уни ўрни ва ривожи алоҳида аҳамиятга эга. Банкротлик институти мулкий муносабатларни тартибга солувчи муҳим ҳуқуқий қурол, воситалардан ҳисобланади.


Банкротлик институтининг олдига 2 та муҳим вазифа қўйилади.
Биринчидан, вақтинча тўловга қобилиятсиз, иқтисодий қийинчиликка дучор бўлган хўжалик юритувчи субъектга муайян қоидалар асосида ўзини ўнглаб олиш ва сўнгра ўзининг мажбуриятларини бажариш имкониятларини бериш;
Иккинчидан, агар қарздорнинг ўзини ўнглаб олиш имконияти йўқ эканлиги аниқланса, у холда уни тугатиш билан боғлиқ жараёнларни бошлаш ва бу жараёнда кредиторларнинг талаблари энг мақул даражада таъминлаш.


Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс Давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фон шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин. Фуқаролик кодекси 57-моддаси)

Қарздорнинг пул мажбуриятлари буйича кредиторлар талабларини қондиришга ёки мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ёки тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, банкротлик аломати деб эътироф этилади.




Қарздор – пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва мажбурий тўлов бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.

Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақининг 500 баробарини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳақининг камида 30 баробарини ташкил қилса, иқтисодий суд томонидан қўзҳатилиши мумкин.


Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Банкротли тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органлари томонидан банкротлик соҳаси Давлат томонидан тартибга солиб борилади.



Download 24.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling