5-мавзу: Тадбиркорлик субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги. Режа
Download 24.86 Kb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Судгача санация қилиш
- Қарздорни молиявий жихатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради.
- Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Банкротлик тўғрисидаги қонун дастлаб 1994 йил 5 майда қабул қилинган. Мазкур конун илк бор хўжалик субъектларининг ўз фаолияти натижалари учун, энг аввало ўз кредиторлари олдида жавобгар эканликлари, самарали иш юритмаганликлари учун биринчи навбатда ўз мол-мулклари билан иқтисодий масъулиятга эга эканликлари мустаҳкамланди.
Банкротлик тўғрисидаги дастлабки қонун 35 та моддадан иборат эди. Ушбу қонунинг янги таҳрири Олий Мажлис томонидан 1998 йил 28 августда қабул қилинди ва 133 та моддадан иборат бўлди. 2003 йил 24 апрелда мазкур қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Банкротлик тўғрисидаги ушбу қонун 1994 ва 1998 йиллардаги қонунлардан сезиларли даражада ўзига хос қўшимча ва ўзгартиришлар билан қабул қилинди. Қонуннинг янги таҳрири 12 боб 192 моддадан иборат бўлди. Ушбу қонуннинг авввалгилардан фарқли равишда банкротликнинг асосий белгилари ўзгарди. Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлиги тушунчалари бир биридан фарқланди. Халқаро муносабатларда банкротлик билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солишда БМТ нинг ҳалқаро савдо ҳуқуқи Комиссияси томонидан трансчегаравий ночорлик ҳақида Намунавий қонун ишлаб чиқилган. Мазкур қонун давлатларга ўз миллий қонунчилиги тизимига тавсия қилинган. (1997 йил 15 декабрдаги БМТ бош асанблеясининг 52/158-резолюцияси) Судгача санация қилиш – қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгунга қадар амалга оширилади ҳамда қарздорнинг тўлов қобилияти, иқтисодий жихатдан қодирлигини тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратиб берилишини ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Қарздорни молиявий жихатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради. -тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўла ёки қисман сотиб олиш; -ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш; -четдан юқори малакали мутахассисларни жадб қилиш; -қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда ҳамда фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши; -қарздорнинг фаолиятини давом эттириши учун қарздор билан кредиторлар ўртасида кредиторларга тўланадиган тўлов муддатини ёки уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарздордан сийлов бериш тўғрисидаги ахтлашувига эришишга қаратилган битим; -мажбурий тўлов мажбуриятини бажаришини ва кредитларни қайтарилишини судгача санация қилиш муддатига кечиктириш; -қарздор юридик шахсни қайта ташкил этиш. Ўзбекистонда корхоналарни соғломлаштиришнинг санация усулидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Аслида санация, банкротлик каби институтлар бозор муносабатларига хос бўлган ва муайян шароитларда юзага келувчи иқтисодий жараён ҳисобланади. Айтиш керакки, санация институти судгача санация ва суд санацияси жараёнларини ўз ичига олади. Судгача санация иқтисодий судлар томонидан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилмасдан олдин амалга оширилади. Суд санацияси эса, иқтисодий судлар томонидан қарздорнинг тўлаш имкониятларини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини қоплаш мақсадида жорий этилади. Қарздорнинг бошқарув органи, жумладан, унинг раҳбари қарздорни ўз фаолиятини юритиш ва унинг мол-мулкини тасарруф қилиш ваколатидан озод қилмайди. У санация қилувчи бошқарувчи раҳбарлигида ўз функцияларини бажаришда давом этади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Хусусан, Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекцияси Ғузор туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «Мус-тафо бобо» хусусий корхонасини банкрот деб топишни сўраган. Аризачи, шунингдек, «Мустафо бобо» хусусий корхонаси фаолият кўрсатмаётгани ва кредиторлик қарзини тўлаш имкони йўқлиги аниқланганини маълум қилган. Шу сабабли ушбу корхонани банкрот деб топиш ва тугатиш жараёнини қўллашни сўраган. Ўз навбатида, Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарори билан қарздор «Мустафо бобо» хусусий корхонаси банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш очилган. Бундан норози бўлган қарздор апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Яъни у Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил апрелдаги хатига асосан мазкур иш апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун Хоразм вилоят иқтисодий судига юборилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекцияси томонидан қарздорнинг молиявий аҳволи ўрганилганда, қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 1 014 768 818,63 сўм қарзи борлиги аниқланган. Қарздор уч ой ва ундан ортиқ муддатдан буён 1 014 768 818,63 сўм қарзини тўлай олмаган. Шу сабабли солиқ органи корхонани банкрот деб топишни сўраб судга мурожаат қилган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 7 декабрдаги ажрими билан солиқ инспекциясининг аризаси иш юритувга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Суднинг 2019 йил 4 январдаги ажрими билан корхонага муваққат бошқарувчи тайинланган. Бироқ ишдаги ҳужжатлар шундан далолат берадики, қарздорнинг номида махсус техника воситалари, қимматли қоғозлар ҳамда кўчмас мулклар, шунингдек, дебиторлик қарздорликлари мавжуд бўлган. Шундай бўлса-да, кредитор ва давлат ижрочиси томонидан қарзни қарздор номидаги 2 196 811 320 сўмлик қийматга эга асосий воситалар, яъни мавжуд мулклардан ундириш чораси кўрилмаган. Қашқадарё вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Деҳқонобод туман филиалининг 2018 йил 10 июлдаги маълумотномасида хусусий корхона номида умумий ер майдони 14 900,00 кв. метр, қурилишости майдони 1 323,58 кв. метрли савдо маркази комплекси 2008 йил 25 мартдаги 370-сонли реестр билан давлат рўйхатига олингани баён қилинган. Шунингдек, «Давтехназорат» инспекцияси Деҳқонобод туман бўлими томонидан 2018 йил 11 июлда берилган маълумотномада «Мустафо-бобо» хусусий корхонаси номида LW500FN русумли юклагич трактор ва SAMSUNG MX 291 русумли экскаватор каби махсус техникалар мавжудлиги қайд этилган. Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсининг 2018 йил 8 октябрдаги маълумотномасида эса, «Мустафо бобо» хусусий корхонаси номида «Қишлоққурилишбанк"нинг номинал қиймати 119,25 сўм бўлган оддий акциялари мавжудлиги аниқлангани маълум қилинган. Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекцияси тақдим қилган маълумотномада мазкур хусусий корхонанинг қолдиқ солиқ қарздорлиги 734 984 788,10 сўмни ташкил қилиши қайд этилган. Бироқ кейинчалик «Мустафо бобо» хусусий корхонасининг кўчар ва кўчмас мол-мулки ҳамда дебиторлик қарздорлиги, қимматли қоғозлари мавжудлиги маълум бўлди. Фуқаролик кодексининг 57-моддасида тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек, матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор, яъни банкрот деб ҳисобланиши ҳамда юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келиши қайд этилган. Юқорида баён этилган ҳолатда қарздорнинг қарзни тўлашга тўлов қобилияти мавжуд экани негадир солиқ органи ва биринчи инстанция суди томонидан инобатга олинмаган. Қонунда ушбу ҳолат бўйича аниқ нормалар белгиланган. Аммо кредитор сифатида солиқ органи ва суд ижрочиси «Мустафо бобо» хусусий корхонасидан қарздорликни мажбурий ундириш чораларини кўрмаган. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув амалга оширилмаган ёки қисман амалга оширилган тақдирда, суд ижрочиси бу ҳақида тегишли далолатнома тузади. Ушбу далолатномани катта суд ижрочиси тасдиқлайди. Мазкур модда талабига кўра, кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарздорликни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжати давлат солиқ хизмати органига, давлат даромадига ўзга ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжати эса, тегишинча ушбу ҳужжатни берган судга ёки бошқа органга қайтарилади. Бироқ Мажбурий ижро бюроси Деҳқонобод туман бўлими томонидан ушбу қонун нормасига зид равишда, давлат ижрочисининг бу ҳақидаги далолатномаси ва қарори тузилмаган. Ишда ижрочининг ижро ишини юритувга қабул қилиш тўғрисидаги қарори ва ижро варақасини тугатиш ва бошқарувчига қайтариш тўғрисидаги ёзишмаси нусхалари мавжуд, холос. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича Хоразм вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилди. Судлов ҳайъати кредитор — Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекциясининг «Мустафо бобо» хусусий корхонасини банкрот деб топиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризасини рад қилиш юзасидан янги қарор қабул қилди. Суд томонидан, шунингдек, корхонани тугатишга доир барча ҳаракатлар тўхтатилди. Суд харажатларини тўлаш масъулияти аризачи зиммасига юкланди. Иш якунига кўра, Деҳқонобод туман давлат солиқ инспекциясининг масъул ходимига нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига хусусий ажрим юборилди. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 7 июлдаги 2, 276-В-сон қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН» Download 24.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling