5-мавзу: Тадбиркорлик субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги. Режа
Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида
Download 24.86 Kb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» ПФ-3675-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ санация қилинаётган корхонанинг банк ҳисобварағини қўллаш ва унинг ишлаш механизмини белгилайди. I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Миллий валютадаги махсус санация ҳисобварағи унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъатининг (бундан буён матнда Агентлик Ҳайъати деб юритилади) қарорига кўра давлат мадади билан судгача санация қўлланганда иқтисодий ночор корхонага очилади. 2. Махсус санация ҳисобварағини очиш учун санация қилинаётган корхона унинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка махсус санация ҳисобварағи очишга ариза тақдим этади. Аризага Агентлик Ҳайъатининг корхонага нисбатан судгача санацияни жорий этиш тўғрисидаги қарорининг Агентлик томонидан тасдиқланган нусхаси, молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси ва барча кредиторлар қарзларини сўндиришнинг Агентлик Ҳайъати маъқуллаган жадвали илова қилинади. 3. Санация қилинаётган корхонанинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг санация қилинаётган корхонанинг талаб қилиб олингунча асосий ҳисобварағига махсус санация ҳисобварағи мақоми берилади. Хизмат кўрсатувчи банк ўша куниёқ 2-картотеканинг ва санация қилинаётган корхонанинг ушбу банкдаги бошқа барча банк ҳисобварақларининг амал қилишини тўхтатиб, улардаги мавжуд маблағларни санация қилинаётган корхонанинг махсус санация ҳисобварағига ўтказади. Бунда санация қилинаётган корхонанинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи аввалги режимда фаолиятни давом эттиради, уни тасарруф этиш ҳуқуқи санация қилинаётган корхонага ўтади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳаракати билан боғлиқ ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг махсус чизмалари бўйича махсус ҳисобварақлар ҳаракатини тўхтатишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳаракати билан боғлиқ махсус ҳисобварақларнинг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти томонидан белгиланади. Махсус ҳисобварақлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларнинг махсус чизмаларини ўтказиш тартиби ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли орган томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда белгиланади. 4. Айни вақтда хизмат кўрсатувчи банк электрон почта орқали санация қилинаётган корхонага талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилган бошқа барча банкларга, унинг рақами ва қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда Агентлик Ҳайъатининг қарорига ҳавола қилиб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва улардаги мавжуд маблағларни санация қилинаётган корхонанинг махсус санация ҳисобварағига ўтказиш талабини юборади. 1-картотекада акцептни кутаётган тўлов ҳужжатлари маблағларни олувчиларга «__________ (корхона номи)га нисбатан Агентлик Ҳайъатининг 20___ йил ________ даги ____сон қарори билан судгача санация жорий этилган» белгиси билан қайтарилади. 5. Агентлик Ҳайъати томонидан санацияни дастлаб белгиланган муддатдан кўпга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда махсус санация ҳисобварағи санация якунланишигача амал қилишда давом этади. 6. Маблағларни санация ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқаришга фақат санация қилинаётган корхонанинг тўлов топшириқномалари асосида йўл қўйилади. 7. Махсус санация ҳисобварағига қуйидагилар қайд этилади: асосий фаолиятдан, ортиқча мол-мулкни, товар-моддий бойликларни сотишдан келиб тушаётган маблағлар, валюта тушумини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек илгари тузилган шартномавий мажбуриятлар бўйича тўхтатилган ҳисобварақларга келиб тушган маблағлар ва бошқа тушумлар. 8. Санациянинг бориши ва қарзларни сўндириш жадвали бажарилишининг мониторингини Агентлик амалга оширади. 9. Санация бошланганидан сўнг олти ой мобайнида қарзни сўндириш жадвали (жадваллари) бузилиб, бу ҳол қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши билан боғлиқ бўлса, Агентлик Ҳайъатининг (шу жумладан кредиторларнинг) кўриб чиқишига санациянинг самарасизлиги муносабати билан судгача санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида таклиф киритилиши мумкин. Download 24.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling