5-мавзу: Тадбиркорлик субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги. Режа
II. МАХСУС САНАЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Download 24.86 Kb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. САНАЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ
- IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА
II. МАХСУС САНАЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
10. Махсус санация ҳисобварағидаги санация қилинаётган корхонанинг тўлов топшириқномаси билан Қарзни сўндириш жадвалига мувофиқ жорий тўловлар ва тўловлар амалга оширилади. Жорий тўловлар деганда судгача санация режимида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар тушунилади. 11. Жорий тўловларга қуйидагилар киради: меҳнатга ҳақ тўлаш, алиментлар, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақлар, фуқароларнинг ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш талаблари бўйича ҳисоб-китоблар; бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловлар; ижро муддати санация даврида бошланган кредитлар бўйича жорий тўловлар ва банк комиссиялари; улар етказиб берадиган маҳсулот ва бажарадиган ишлар учун маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнак ҳамда асосий тўловлар; ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўйича ҳисоб-китоблар, шу жумладан энергия ресурсларининг барча турлари, алоқа хизматлари, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, таъмирлаш-фойдаланиш харажатлари; олинган кредитлар бўйича, шунингдек ижро муддати санация даврида бошланган, ҳукумат кафолати билан таъминланган кредитлар бўйича банк ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги мажбуриятларга доир ҳисоб-китоблар. Жорий тўловларга эҳтиёж бўлмаганида санация ҳисобварағи маблағларининг қолдиқлари қарзни сўндириш жадвалини муддатидан аввал ижро этишга йўналтирилади. 12. Санация қилинаётган корхонанинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи бўйича операциялар Марказий банкнинг ушбу ҳисобварақнинг амал қилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, санация қилинаётган корхонанинг топшириқларига кўра ўтказилади. III. САНАЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ 13. Махсус санация ҳисобварағининг амал қилиши белгиланган санация муддати якунланганда ёки Агентлик Ҳайъати томонидан санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатилади. Хизмат кўрсатувчи банкка Агентлик Ҳайъатининг санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида қарорининг Агентлик томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб махсус санация ҳисобварағининг амал қилиши тўхтатилади ва у талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағи сифатида амал қилишда давом этади. Ана шу куни хизмат кўрсатувчи банк 2-картотеканинг амал қилишини тиклайди. IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА 14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган. Download 24.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling