Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Жамият ривожланувчи тизим сифатида


Download 1.04 Mb.
bet13/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Жамият ривожланувчи тизим сифатида


Режа:

  1. Жамият тушунчаси

  2. : Жамиятнинг структураси

А) иқтисодий соҳа
Б) сиёсий соҳа
В) маънавий соҳа
Г) ижтимоий соҳа
Мавзунинг мақсади:


Таълимий мақсад: Талабаларга жамият ривожланувчи тизим эканлигини ва жамиятнинг структурасини тушунтириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Шарқ ва ғарб мутафаккирларининг жамият ҳақида фикрлари билан таништириш.
Тарбиявий мақсад: Жамият ижтимоий соҳасининг асоси – оиладир. Соғлом оилада жамият таянчи ва ривожи эканлигини таъкидлаш.


Таянч иборалар: Ижтимоий соҳа, идеал давлат, объект ва субъект, деҳқонлар, ҳунармандлар,харбийлар,аристократлар, давлатни бошкарувчи файласуфлар.
Платон фикрича, давлат ва жамият инсонларнинг эҳтиёжи натижасида юзага келади. Унингча, давлатнинг тўзилиши алохида индивид рухининг тузилиши билан бир хилдир. Платон фикрича, идеал давлат 3 та ижтимоий гуруҳдан ташкил топади:

  1. деҳқонлар, хунармандлар

  2. харбийлар

  3. аристократлар- давлатни бошкарувчи файласуфлар

Аристотел таълимотича, жамият ўзаро боғлиқ 3та погонадан ташкил топади:

  1. оила

  2. маҳалла

  3. давлат

Гегел таълимотига кўра, жамиятнинг пайдо булиши ва ривожланиши мутлоқ ғоя тараккиётининг натижасидир. Форобий фикрича, жамият кишиларнинг яшаши учун ўзаро уюшиш эҳтиёжи натижасида пайдо булган ва ривожланади.
Жамият нима?
Жамият кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча усуллари, ҳамда умумиятининг барча шакллари мажмуини ташкил этади.
Жамиятнинг асосий соҳаларига иқтисодий, сиёсий, маънавий, ижтимоий соҳалар киради.
Синергетик услубга кўра, жамият ўз-ўзидан ривожланувчи мураккаб тизим сифатида каралади. Бу тизимнинг кандай ривожланиши кўп жихатдан уни ташкил этувчи элементларга, жумладан соҳаларига хам боғлиқ булади.

Иқтисодий соҳа—кенг маънода кишиларнинг ўз моддий шароитларини яратиш, ишлаб чикариш билан боғлиқ барча фаолият турларини ўз ичига олади.


Иқтисодий соҳа—жамият шаклланган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат. Унга мулкчилик муносабатлари, моддий неъматларни ишлаб чикариш, уни ташкил этиш, товарни таксимлаш, айирбошлаш билан боғлиқ муносабатлар киради.
Карл Маркс фикрича, жамият моддий неъматларни истеъмол килмасдан яшай олмаганлиги каби , уларни ишлаб чикармасдан туриб ривожлана олмайди.
Иқтисодий соҳа жамиятнинг асосини , пойдеворини ташкил килади. Унинг самарадорлиги мулкий муносабатларга , фан-техника-технологиядан унумли фойдаланиш даражасига боғлиқ.
Иқтисодий соҳа—жамият ривожига канчалик таъсир курсатмасин , лекин ижтимоий тараккиётни белгиловчи ягона омил эмас.

Сиёсий соҳа--- жамият сиёсий соҳасига давлат, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва партиялар ташкил этади. Уларнинг ядроси давлатдир. Давлатнинг бош вазифаси сиёсий ҳокимият оркали бошкарувни амалга оширишдир. Бунинг учун давлат хукук, расмий мустахкамланган қонун, фармон, нормалар тизимидан , шунингдек амалдорлар аппаратидан , фукароларнинг хукукини мухофаза килиш органлари, харбий кучлардан фойдаланади.


Бугунги кунда кўп мамлакатлар ҳокимиятининг булиниш асосида курилган. Булар:

  1. Қонун чикарувчи

  2. Ижро этувчи

  3. Қонунни назорат этувчи ҳокимият

  4. Оммавий ахборот воситалари.

Бошкарув ижтимоий ҳаётнинг мухим шартидир.
Фалсафий тушунча сифатида бошкарув жамияга тадбикан унинг сифат муайянлигини таъминлаш, таркибий унсурлари тартиботини такомиллаштиришнинг максадга мувофик юналтиришни ифодалайди.
Жамият икки хил тарзда – ўз-ўзидан ва махсус бошкарилади. Биринчиси стихияли ва онгли бошкарувга булинади. Иккинчига мажбур этишлик жихати хосдир.
Фалсафий жихатдан сиёсий соҳанинг тахлилида, энг аввало, объект ва субъект, асосий ва ноасосий, бош ва бош булмаган, тарихий ва мантикий, мавхумий ва аник томонларни фарклаш лозим.

Маънавий соҳа – мураккаб тизимдан ибора булиб, у куйидаги элементлардан ташкил топади:



  1. маънавий ишлаб чикариш- кишилар онгининг шаклланиши, маънавий қадриятларнинг яратилиши ва мустахкамланиши билан боғлиқ;

  2. маънавий эхтиежлар, маънавият ишлаб чикаришининг асосий сабаби, турткиси хисобланади.

  3. маънавий қадриятлар- маънавият ишлаб чикаришининг натижалари булиб, улар илмий назариялар, илгор фикрлар, санъат асрлари шаклида булиши мумкин. Хамда дин киради.

  4. маънавий истеъмол - кишилар томонидан ўзларининг маънавий эҳтиёжларини кондирилиши булиб, у актив ёки пассив холатда булади.

  5. маънавий муносабатлар - маънавий фаолият давомида кишилар уртасида юзага келадигин муносабатлардан иборат.

Жамият маънавий соҳаси куйидаги йўналишларни ўз ичига олади:



  1. мафкуравий ҳаёт

  2. илмий ҳаёт

  3. бадиий ҳаёт

  4. диний ҳаёт

  5. ахлокий ҳаёт

Маънавий соҳа қадриятлари ўз ахамиятини ўзок вактлар давомида саклайди. Маънавий кадриятларни хосил этиш ҳамма вакт янгилик яратишдан иборат булган. Буни, масалан, санъат соҳаси ривожланишида куриш мумкин. Буни антик давр хайкалтарошлиги ёки бадиий адабиёт мисолида хам куриш мумкин. Бу давр маънавий қадриятлари, гарчи хозирги давр санъат ривожланиши даражасидан паст турсада , лекин ўзининг тарихий ва бадиий кийматини хозирга кадар йўқотмаган.


Ижтимоий соҳа-- турли ижтимоий демографик гуруҳлар, табакалар, этнослар, синфлар, хамда шу умумиятга кирувчи кишилар уртасидаги ўзаро муносабатлар тушунилади.


Жамият ижтимоий соҳасининг асоси – оиладир. Оила кишиларнинг никох ёки кариндошчиликка асосланган кичик гуруҳдир. биланинг функсиялари :



  1. авлодни давом эттириш функсияси

  2. хужалик-иқтисодий функсияси

  3. маънавий – ахлокий функсияси

Жамият ҳаётиниг барча соҳалари хар доим ўзаро алокада булиб, ижтимоий яхлитликни ташкил этади. Бу яхлитлик доирасида уларнинг хар бири нисбий мустакилликка эга. Бу уларнинг ўзгариши ўзаро мос келмасада , хар бирининг ўзига хос ички мантики бирлигида ва ўзаро бир-бирига таъсир эта олишида кўзга ташланади.




Такрорлаш учун саволлар

  1. Платоннинг жамият ва давлат ҳақидаги қарашларини изоҳланг?

  2. Арастунинг жамият ва давлат ҳақидаги қарашларини изоҳланг?

  3. Гегелнинг жамият ва давлат ҳақидаги қарашларини шарҳланг?

  4. Форобийнинг жамият ва давлат ҳақидаги қарашларини изоҳланг?

  5. Диний ҳаёт нима?

  6. Ҳокимиятни бўлиниш принсипларини изоҳланг?



Фойдаланилган адабиётлар:

  1. И.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард максадимиз»

  2. Э. Юсупов «Фалсафа»; Тошкент -1999

  3. «Фалсафа . Комусий лугат»

  4. «Основи философии» под. ред. Ахмедовой и Хана; Ташкент-2004

  5. С.Е.Крапивенский «Сотсиалная философия»; Москва-1998

  6. Барулин В.С. «Сотсиалная философия»; Москва-1994


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling