Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Ижтимоий билишда билиш ва баҳолаш нисбати


Download 1.04 Mb.
bet3/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Ижтимоий билишда билиш ва баҳолаш нисбати.

Ижтимоий билишнинг муҳим хусусиятларидан яна бири – унинг кишилар ижтимоий-тарихий,амалий фаолияти билан боғлиқлигидир. Шу сабабли ижтимоий билишни тарихий амалиёт билан боғлаб ўрганиш ижтимоий ҳодисалар моҳиятини тушунишнинг муҳим шарти ҳисобланади.


Жамият борлиғини моҳияти шундаки, у кишилар моддий ва маънавий фаолиятларининг, улар ижтимоий амалиётларининг ўзарео бирлигидан,уларнинг моддий ва маънавий муносабатларининг мавжудлик шаклларидан иборатдир. Бир бутун жамиятнинг ҳаёти фаолияти ундаги кишиларнинг ўз- ўзини такрор ишлаб чиқариши асосида юзага келади. Бунда кишиларнинг жамиятдаги моддий вамаънавий ишлаб чиқариш фаолиятлари муҳим рол ўйнайди.
Ижйимоий –тарихий амалиёт ижтимоий билишнинг асосини ташкил қилиб, унинг манбаи, мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоий билишда ҳар қандай ижтимоий ҳодиса ёки воқеа кишилар томонидан фақат билиб олинмайди, балки улар шу билан бирга, ўзига хос ижобий ёки салбий, яҳши ёки ёмон, маъқул ёки номаъқул, адолатли ёки адолатсиз, ақлга мувофиқ ёки ақлга номувофиқдеб баҳоланади. Бу ижтимоий билишнинг қсдрияйлар билан боғлиқ томонидир.одатда, ижтимоий ҳидисалар ва улар билан боғлиқ ҳодисалар ва улар билимларни бундай баҳолаш доимо маълум шарт- шароитлар билан ,маълум объектив ва субъектив омиллар билан боғланган ва бу шартланган бўлади.бунда баҳоловчи субъектнинг манфаати, эҳтиёжи, талаби,мақсадлари ва ниҳоят ғоявий йўли билан муҳим рол ўйнайди. Масалан, тарихда рўй берган айни бир ижтимоий ҳодиса шахслар томонидан, уларнинг ғоявий йўлидан келиб чиқиб, турлича баҳоланганлиги, изоҳланганлиги маълум.
Умуман олганда, ақлга мувофиқлик ва ақлга номувофиқлик ўзаро бир-бирлари билан қарама- қарши ва айни вақтда бутун баҳолаш жараёнинг ажралмас икки қисмини ташкил этади.баҳолаш жароёнига хос бу ақлга мувофиқлик ва номувифиқликни бир-биридан ажратиб, уларни бир- бирига қарама-қарши қилиб қўйиш ҳатодир. Чунки, жамиятдаги нарса ва ҳодисалар табиатига, моҳият эътибори билан бу хусусиятлар мос эмасдир. Бундай хусусиятларни уларга инсон ўз эҳтиёжлари,талаб ва манфаатларидан келиб чиқиб беради.
Шундай бўладики, кишилар ақлга мувофиқ деб амалга оширган ижтимоий амлиётларнинг улар ҳали билмаган , кутмаган ақлга мувофиқ томонлари ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, кишилар дарёларни боғлаб, гидроелектростантсиялар қурадилар ва арзон электр энергияси лишга эришади бу-ақлга мувофиқдир. Лекин, шу билан бирга, бу жойда сув омбори ҳосил бўлиб, у эрдаги кўп экинзорлар сув остида қолади,атрофда эса ботқоқликлар ҳосил бўлади, ер ости сувларининг кўтарилиши рўй беради.иморотлар заҳлаб кета бошлайди. Атроф –муҳитнинг иқлими, табиий шароити ўзгаради ва ҳ.к. Булар ақлга номувофиқдир.
Ақлга мувофиқлик ва ақлга номувофиқлик инсонннг ижтимоий билимлар соҳасига ҳам хосдир. Ақлга мувофиқ болимлар ҳаётда муҳим рол ўйнаб, жамият тараққиётининг тезлаштириши кишилар ҳаётининг фаровон бўлишига олиб келиши мумкин. Ақлга мувофиқ билимлар жамият тарққиётига тўсқинлик қилиб, уни турғунликка, таназзулга олиб келиши мумкин.бунга биз мисоларни собиқ Иттифоқ даврида ижтимоий фанлар соҳасидан кўплаб келтиришимиз мумкин.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling