Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Табиийлик ва ижтимоийликнинг ўзаро таъсири
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
Табиийлик ва ижтимоийликнинг ўзаро таъсири
Ер юзида ҳаёт деган феномен пайдо бўлгунга қадар ривожланиш ҳаёт билан боғлиқ бўлмаган абиотик факторлар таъсири остидагина амалга ошган: сувлар, газлар (кислород, азот ва бошқалар), углеродлар, менераллар ва ҳоказоларнинг айланиши. Тирик мавжудотнинг пайдо бўлиши билан биотик факторлари хам фаолият кўрсата бошлади. Натижада, табиат аниқ равишда икки қисмга тирик ва нотирик табиатга ажради. Материя тараққиётининг маълум бир босқичи сифатида тирик мавжудот табиий шароитларнинг маълум бир қонуний ўзгариши натижасида ўз-ўзидан бунётга келган моддий шаклдир. Дарвин фикрига кўра тирик мавжудотнинг шундай характерли томонлари белбиланади: бўй, ўз-ўзида кўпайиш, ўзгарувчанлик, меросхўрлик, табиий танлаш ва яшаш учун кўраш6. Замонавий илмий билиш тараққиёти даражаси тирик мавжудотни барча хусусиятларига кўра икки муҳим гуруҳга ажратишга имкон беради: а) тирик мавжудотнинг ташқи дунё нарсаларини ўз манфаатига мослаган ҳолда ўзгартириб ўзлаштиши; б) тирик мавжудотнинг турли хусусият ва сифатларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш қобилияти7. Инсоннинг пайдо бўлиши табиатга таъсир кўрсатишнинг янги антропоген факторининг шаклланишига олиб келди.Инсон ва жамият тараққиётининг турли босқичларида уларнинг аҳамияти ва роли бир хил бўлавермади. Жумладан, «инсон пайдо бўлишининг дастлабки даврларида ўзини бошқа тирик мавжудотлардан алоҳида ажратмас эди. У ўзини барча бошқа органик дунё билан генетик ва узвийбоғлиқ деб билар эди»8. Инсон ривожланган сари унинг маданияти ҳам мураккаблашиб, ишлаб чиқариши тезлашиб, яшаш фаолияти жараёни «сунъийлашиб» борди. У табиатдан, табиий мухитдан борган сари ўзоқлашиб борди. Лекин бу бугунги тараққиёт даврида табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси ва таъсири ўз долзарблиги ва аҳамиятини йўқотди дегани эмас. Бугунги кунда бу алоқалар фақат бошқача тус олган: инсон табиий факторларга бутунлай боғлиқ эмас, аксинча, чекланган, ҳимояланмаган табиат ақл ва онгга нисбатан куч ва қудрати анча такомиллашган инсонга кўп жихатдан қарамдир. Илмий техника инқилоби асрида сотсиоантропоген факторларининг, ядро инергияси, космос ва компютерлаштиришнинг табиий мухитга таъсири ўз маштабига кўра табиатнинг ўзининг табиий факторларининг таъсири билан солиштириш мумкин: жамият яратган «техномасса» хажмини табиат яратадиган биомасса ҳажми билан қиёслаш мумкин. Булардан ташқари, сунъий радиатсия, «азон тешиклари», кўпгина табиий элементлар сонининг бутунлай ўзгариши, табиатда маълум бўлмаган янги нарсаларни синтез қилиш ва бошқаларни кўзда тутиш керак. Шундай қилиб, табиий тарих (табиат тарихи) борган сари жамият ва инсон тараққиёти тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб кетмоқда. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling