Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
Географик детерминизм
Географик детерминизмнинг назарий асоси ва бунёдга келиши франсўз файласуфи Шарл Монтескё (1689-1755) номи билан боғлиқ. У шундай деб ёзган эди: «иқлим хукумронлиги барча ҳукмронликдан устундир», «иссиқ иқлим халқлари қариялардек суст, совуқ халқлари эса ёшлардек ҳаракатчандир»3 ва ҳоказо. Бироқ у вақт ўтиши билан ижтимоий фактрларнинг ҳам таъсири кучайишини ҳам инкор этмаган: «ёввойиларни деярли ҳар доим табиат ва иқлим бошқаради», лекин «одамлар меҳнат ва фойдали қонунлар ёрдамида ерни яшаш учун яна ҳам яшаш учун қулай қилиб олганлар»4. Географик дитерминизм К. Риттер и Ф. Ратсел, Г. Т.Бокл, Э. Реклю, Л.м. Мечников ва бошқа немис тадиқотчилари изланишларида янада ривожлантирилди. Масалан, Т.Г.Бокл (1821-1862) нинг таъкидлашича агар биз қайси бир физик деталлар инсониятга энг кучли таъсир кўрсатишини аниқламоқчи бўлсак, уларни биз қуйидаги тўрт гуруҳга ажратишимиз қийин эмас, яъни: иқлим, овқат, ер ва табиатнинг умумий кўринишлари5. Л.Мечников ўзининг «Сивизилисияси ва буюк тарихий дарёлар» номли машҳур китобида инсоният тарихини уч турдаги сивилизатсиянинг алмашинувининг натижаси деб исботлаган: 1) дарёлар сивилизатсияси ( Нил, Ганг, Инд, Янсзи, Хуанхе, Тигр, Евфрат каби дарё, бассейнларининг шаклланиши билан боғлиқ); 2) денгиз (авваламбор - Ўрта ер денгизи) сивилизатсияси; 3) океанлар (глобал) сивилизатсияси. Фридрих Ратсел (1844-1904) «геополитика» номли назариянинг асосчисидир. Унинг моҳияти шундан иборатки, давлатлар «ҳаётий борлиғини» кенгайтириш учун кўрашувчи тирик биологик организмлар сифатида талқин этилади. Ф. Ратселнинг фикрини К. Хаусхофер ва Э.Обст (Германия), Р. Челлен (Швесия), Х. Маккиндер (Великобритания), А. Мехен (АҚШ) ва бошқа тадқиқотчилар қўллаб-қуватлаганлар ва ривожлантирганлар. Геополитика назарияси фашизм мафкураси бўлганлиги яна бир бор турли назарияларнинг яраталишида интеллектуал ўйинларининг хавфли эканлигини исботлайди. Бугунги кунда кўпчиликни ташкил этмаган назариётчилар детермилизм геополитикани очиқ ва тўғридан-тўғри тарғиб қилмоқдалар. Лекин бу замонавий ижтимоий фалсафа жамият тараққиётида табиатнинг ролини бутунлай хас-пўшлайди дегани эмас. Унга фақат ўзига лойиқ даражада ўрин берилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling