Ижтимоий фанлар кафедраси


КОНСТИТУЦИЯДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ


Download 5.85 Mb.
bet2/2
Sana06.11.2023
Hajmi5.85 Mb.
#1751158
1   2
Bog'liq
Мустакиллик 32 йил 28.08.23

КОНСТИТУЦИЯДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

  • Педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳам масъулиятли вазифасидир. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди” деган нормалар билан бойитиш таклиф қилинди. Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор ва устозларни ҳурмат қилиш миллий характеримизнинг ажралмас қисмидир. Афсуски, бизнинг тарихимизда ўқитувчилар, ҳатто мактаб ўқувчиларининг ҳам пахта теримига мажбурланиши, бу даврда машғулотлар четга суриб қўйилиши, бу ҳам етмагандек, айрим раҳбарларнинг ўз ваколатларидан четга чиқиб, таълим муассасалари ўқитувчиларини ободонлаштириш, ҳатто қурилиш ишларига мажбурланиши, 2021-йилда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, халқимизнинг қаттиқ эътирозига сабаб бўлган Андижон вилоятидаги мактаб ўқитувчиларининг “узр сўраттириш” маросимлари яқин ўтмишимизнинг қора доғлари бўлиб, бу охир-оқибат таълим тизимига путур етказди.
  • Янгиланаган Конституциянинг 50, 51-моддаларини юқоридаги нормалар билан бойитиши ҳақидаги таклифлари ҳам, ўша кейинги 5-6 йил давомида амалга ошириб келинаётган ижобий ишларнинг навбатдаги босқичи бўлди.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддаси:
  • Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди. Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шартшароитлар яратади.
  • Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.
  • Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддаси:
  • Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
  • Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.
  • Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Хозирги кунда барча давлатлар, халқлар ва миллатлар экологик, озиқ-овқат танқислиги, чучук сув танқислиги, бактерия ва вирусни аҳоли ўртасида кенг тарқалиши каби муаммоларга қарши кураш олиб бормоқда. Ўзбекистон шундай оғир шароитда ижтимоий, иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича ўзига хос позицияни танлади.
  • Хулоса қилиб айтганди, бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир. Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Фуқароларнинг, айниқса, мамлакат ёшларининг маънавий ва жисмоний камолоти Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги ғояси орқали юксак фуқаролик масъулиятини ҳис қилиш, англаш, уқиш ва тушуниш ҳамда бевосита жамиятга даҳлдорлик туйғуси билан уйғунлашуви буюк мақсадларимизнинг амалга ошишида мустаҳкам пойдевор бўлади.

Эътиборингиз учун ташаккур!

  • Эътиборингиз учун ташаккур!

Download 5.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling