Ижтимоий фанлар кафедраси


Download 5.85 Mb.
bet1/2
Sana06.11.2023
Hajmi5.85 Mb.
#1751158
  1   2
Bog'liq
Мустакиллик 32 йил 28.08.23

Ижтимоий фанлар кафедраси

  • Тошкент - 2023 йил
  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
  • ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
  • Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда.
  • Шавкат Мирзиёев
  • Мамлакатимиз мутақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.
  • Дарҳақиқат, мустақиллик туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда.
  • МУСТАҚИЛЛИК – БУЮК НЕЪМАТ
  • “Мустақиллик” ва “ислоҳот” тушунчаларига муштарак сўзлар сифатида қарашимиз табиий, албатта. Чунки, фақат мустақил давлат ва мустақил жамиятдагина ислоҳотларни амалга ошириш мумкин. Мустақиллик ҳам, ислоҳотлар ҳам инсоннинг яхши яшаши, муносиб турмуш даражасига эришиши учун зарур шароит яратди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.
  • Президентимиз таъкидлаганидек, биз бундан буён фаолиятимизни “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этамиз. Чунки, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги билан боғлиқ устувор масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик, ҳар қайси фуқаронинг фикри биз учун ўта муҳимдир.
  • Шунингдек, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг, бутун халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу асосда маҳаллий бошқарув органларининг жойларда муаммоларни ҳал этишдаги роли ва масъулияти янада кучайтирилмоқда.
  • Инсонпарварлик – бу инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуклилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи ғоядир. Ушбу ғоянинг моҳиятига кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
  • ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ХАЛҚЧИЛ ВА ИНСОНПАРВАР ДАВЛАТ
  • Ўзбекистон Open Data Inventory очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30 ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди. Шундай қилиб Ўзбекистонимиз бир йилда 10 поғонага кўтарилди.
  • КОНСТИТУЦИЯ – БИЗНИКИ, БАРЧАМИЗНИКИ!
  • Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 30-апрель куни умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган янги Конституциямиз том маънодаги инсонларнинг эзгу интилишлари ва истакларини ўзида мужассам этди.
  • “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор”

Download 5.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling