Материал ва Метод (Materials and Methods)
Ушбу бўлимда тажриба,
симуляция, статистик тест ёки
натижаларни олиш учун
ўтказилган таҳлиллар ҳақида батафсил
маълумот берилиши керак, бундан мақсад сиз
қўллаган методни бошқа тадқиқотчи такрорлаши ва натижаларни такроран кўриши мумкин
бўлади.
Натижалар (Results)
Натижалар қисмида сизнинг тадқиқотингизнинг асосий натижалари батафсил баён
этилиши керак. Бу қисмда
жадваллар,
диаграммалар, расмлар, гистограммалар бўлиши
мақсадга мувофиқ. Жадваллар кетма-кет рақамланган бўлиши ва матнда рақамлар бўйича
кўрсатилиши керак (1-жадвал ва б.). Ҳар бир жадвалда имкон қадар ихчам сарлавҳа бўлиши
керак.
Мунозара (Discussion)
Бу қисмда натижаларнинг аҳамияти муҳокама қилиниши ва тегишли маълумотлар
ёрдамида аввалги илмий мақолалар натижалари билан таққосланиши керак.
Хулоса (Conclusion)
Бу қисмда илмий тадқиқот натижалари асосида
олинган якуний хулосалар ва
фойдалар ёзилади. Хулоса аниқ бўлиши керак. 1, 2, 3 ва ҳ.к. рақамланиб берилиши мақсадга
мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References)
Ушбу бўлим барча тегишли ишларни рўйхатлаш учун ишлатилиши керак.
Максимум 15 та адабиётларни келтириш мумкин. Мақола ичида шунга мос 15 хил
адабиётдан фойдаланилган бўлиши керак. Барча адабиётлар APA стилида берилган бўлиши
керак.