Ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўҒрисидаги келишув


Download 28.31 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi28.31 Kb.
#1213044
Bog'liq
5 Илова (2)



Янги тизим асосида муҳтож оила ва фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига мақсадли ёрдам бериш ишларини маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Низомга 5-илова


ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЕЛИШУВ

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги мазкур келишув қуйидаги томонлар ўртасида тузилган:


Маҳалланинг хотин-қизлар фаоли (кейсменежер)……………
(ФИО)

Мижоз………………………………………………………………


(ФИО)
Маҳалланинг мажбуриятлари
1. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли мижозга қуйидаги хизматларни тақдим этишга кўмаклашади:
- кейс-менежмент хизматлари: мижоз вазиятининг бирламчи ёки мажмуавий баҳолаш асосида аниқланган талаблар, муаммолар ва эҳтиёжлар ҳисобга олиб тузилган ижтимоий хизматлар режасини амалга оширишда кўмаклашиш, хизматлар самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш;
- аниқланган муаммолар ва мижоз эҳтиёжидан келиб чиқиб ваколатли ташкилотларга психологик, тиббий, ҳуқуқий, молиявий (моддий), таълимий, маиший ва бошқа хизматларни олиш учун йўналтириш, керакли хизматларни ташкил этишда кўмаклашиш.
2. Махфийликка амал қилиш тўғрисидаги мажбурият:
Хотин-қизлар фаоли мижоз ва унинг оиласи/фарзандлари ҳақидаги маълумотларни уларнинг ёзма розилигисиз бошқа идораларга бермаслик мажбуриятини зиммасига олади. Болалар/мижоз оила аъзоларининг ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид мавжуд бўлган вазиятлар бундан истиснодир.
Мижоз мажбуриятлари:
- кўрсатилаётган ёки ташкил этилаётган хизматларда ташаббус кўрсатиб фаол иштирок этиш;
- хизматлар режасида белгиланган чораларни ўз вақтида бажариш;
- белгиланган ижтимоий хизматлар режаси амалга оширилиши натижалари ҳақида хотин-қизлар фаолини ўз вақтида хабардор этиш;
- ижтимоий хизматлар режаси муддати чегараланган эканлигини қабул қилиш ва унга риоя қилиш.
Мен …………………………………………………………….ижтимоий хизматлар мижози – келишувга имзо қўяр эканман, мен юқорида белгиланган мажбуриятларни зиммамга олган ҳолда ўзим, фарзандларим, оила аъзоларим тўғрисидаги шахсий маълумотларни зарурат туғилганда керакли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга мурожаат сифатида берилишига розиман.
Мижоз имзоси _______________________________________Сана:____________________
Хотин-қизлар фаоли имзоси_______________________________________________Сана:___________________








Download 28.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling