Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


Download 76.07 Kb.
bet14/21
Sana23.02.2023
Hajmi76.07 Kb.
#1224180
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган даври мобайнида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
3. Ушбу Вақтинчалик тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қабул қилувчи ташкилот — профессионал таълим ташкилоти ўқувчиси томонидан ишлаб чиқариш амалиёти ўталаётган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалиёт ўтайдиган ўқувчи (ўқувчи) — қабул қилувчи корхона ва ташкилотда ишлаб чиқариш амалиётини ўташга йўлланма берилган профессионал таълим ташкилотининг «Ёшлар дафтари»га киритилган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ўқувчиси;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
амалиёт — ўқувчилар томонидан олинган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий фаолиятга оид кўникмаларни олиш ҳамда ўз мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш мақсадида олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ташкил этиладиган ўқув жараёнининг бир қисми;
амалиёт раҳбари — ўқув юкламасига амалиёт раҳбарлиги киритилган профессионал таълим ташкилоти ўқитувчиси.
4. Профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланганда ушбу ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш амалиётини ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ўтаган даври мобайнида субсидия ажратилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)

Download 76.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling