Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби


Download 76.07 Kb.
bet11/21
Sana23.02.2023
Hajmi76.07 Kb.
#1224180
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб, Ёшлар ишлари агентлигига юборади. Бунда, миллий сертификатнинг ҳақиқийлиги сўровномани тўлдириш жараёнида автоматик тарзда верификациядан ўтказилади;
б) Ёшлар ишлари агентлиги:
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлигини (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда «Ёшлар дафтари»га киритилганини) текширади;
маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради, ариза берувчи юридик шахсларга уларнинг тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради ҳамда хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади. Бунда, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқ банкига компенсация пулларини тўлаб беришга оид масалалар улар ўртасида тузиладиган шартнома билан тартибга солинади;
в) Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ариза берувчи — жисмоний шахснинг хоҳишига кўра ушбу компенсациянинг нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланишини амалга оширади.
6. Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
7. Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Бунда, ариза берувчи исталган давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:
а) ўқув машғулотини ташкил этиш тўғрисида шартнома нусхаси (pdf форматда);
б) ўқув маркази томонидан имтиҳон топшириш харажати тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси (тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган, агар мавжуд бўлган тақдирда) (pdf форматда);
в) ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги реестр (ўқув маркази томонидан тақдим этилади).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХГТ орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда юборилади.
13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:
ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши сўралган фуқаро Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация тўланаётган пайтда «Ёшлар дафтари»да мавжуд бўлганда;
мурожаат вақтида ушбу Регламентнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганда;
миллий сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда;
ариза берувчи томонидан ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати, шунингдек, миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари 2021 йил 1 ноябрь санасидан кейин тўланганда;
ариза берувчи миллий сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида компенсация тўлашни сўраб мурожаат этганда;
ариза берувчи томонидан шартномага мувофиқ, ўқув курси учун ўқув харажатларининг 50 фоизи тўланиб, қолган қисмини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдордаги) тўлашни сўраб ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда.
Ариза берувчининг мурожаати ушбу бандда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда унга компенсацияни тўлаш рад этилади.
14. Ушбу Регламентда белгиланган муддатда компенсацияни тўлаш имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги бу ҳақда ЯИДХПга маълумот киритади ва ариза берувчига бу ҳақда СМС хабар юборади.
15. Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 10 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда «Ёшлар дафтари» электрон базасида мавжудлигини текшириб, компенсация бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
16. Агар ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилмагани сабабли унга компенсация бериш рад этилган бўлса, хабарномада тақдим этилмаган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
Ушбу ҳужжатлар хабарнома юборилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида ушбу Регламентга мувофиқ тақдим этилса, шунингдек ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 15-банди талабларига мувофиқ бўлса, унга компенсация тўлаб берилади.
17. Ҳар бир ариза берувчига битта хорижий тилни ўрганиш ва битта умумтаълим фанни ўзлаштириш ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажати компенсация қилинади.

Download 76.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling