Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


-боб. Ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш


Download 76.07 Kb.
bet9/21
Sana23.02.2023
Hajmi76.07 Kb.
#1224180
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

4-боб. Ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш
14. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратидан хусусий корхона ёки ташкилот ходимини касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисми компенсация қилиниши ҳақида жавоб хати юборилганда Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси уч иш кунида ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш ҳақида буйруқ чиқариб, мониторингни амалга оширувчи ҳудудий бошқарма ёки Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими ходимини (кейинги ўринларда — масъул ходим) тайинлайди ва ушбу буйруқ нусхасини ариза берувчига юборади.
Шу билан бирга, Ёшлар ишлари агентлиги ва иш берувчи ўртасида уч иш кунида ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланади.
Шартномада ходимни касбга қайта тайёрлашнинг Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан компенсация қилинадиган миқдори ва компенсация қилиш муддати кўрсатилиши лозим.
15. Ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан тайинланган масъул ходим томонидан ходимнинг касбга қайта тайёрлаш курсларида иштирок этаётганини ўрганиш орқали амалга оширилади.
Бундай ўрганиш касбга қайта тайёрловчи таълим ташкилотига бориб амалга оширилиши мумкин.
16. Касбга қайта тайёрлаш курси якунлангач, ўрганиш натижалари бўйича масъул ходим томонидан хулоса тайёрланади.
5-боб. Ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш
17. Ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
18. Касбга қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган ходимларга таълим ташкилоти томонидан малака сертификати берилади.
19. Касбга қайта тайёрлаш якуни бўйича ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини аниқлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказларида ташкил этиладиган Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан амалга оширилади.
20. Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан берилган ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат ва масъул ходим томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулосага мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига шартномада белгиланган тўловни амалга ошириш ҳақида талабнома хат юборади.
Талабнома хатга шартнома, ходимнинг малака сертификати, ходимнинг малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат, мониторинг натижалари бўйича ижобий хулоса ва касбга қайта тайёрлаш харажатининг иш берувчи томонидан тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхалари илова қилиниши лозим.
21. Ушбу Вақтинчалик тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилганда Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати уч иш кунида ҳудудий бошқарманинг ҳисобрақамига, ҳудудий бошқарма уч иш кунида ариза берувчининг ҳисобрақамига ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш учун маблағларни ўтказиб беради.

Download 76.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling