Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


-боб. Амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ҳар ойлик субсидия ажратиш


Download 76.07 Kb.
bet17/21
Sana23.02.2023
Hajmi76.07 Kb.
#1224180
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

5-боб. Амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ҳар ойлик субсидия ажратиш
17. Профессионал таълим ташкилоти амалиёт ўташ дастурига мувофиқ йўлланма асосида амалиёт ўтайдиган ўқувчиларга амалиёт ўтаган вақтида тўланадиган субсидиялар миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратиш учун ҳудудий молия органига буюртманома ва асословчи ҳисоб-китобларни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Буюртманомада профессионал таълим ташкилоти ва қабул қилувчи ташкилотнинг номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг рўйхати, амалиётнинг бошланиш санаси ва давомийлиги муддати, ажратилиши зарур бўлган субсидия миқдори кўрсатилиши ҳамда ўқувчиларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши лозим.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
18. Ҳудудий молия органлари профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчиларга амалиёт ўташ вақтида тўланадиган субсидиялар учун сарфланадиган маблағларни ажратиш бўйича буюртманома ва ҳисоб-китобларини жамлаб, Молия вазирлигига тақдим этади.
Молия вазирлиги томонидан жамланган буюртманомаларга кўра республика бюджетидан маблағлар ажратади. Ушбу ажратилган маблағларни профессионал таълим ташкилотлари бюджет харажатлар сметасининг 47.21.900 харажат моддасида (пул шаклидаги бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари) режалаштиради.
19. Субсидиялар бериш учун сарфланадиган маблағлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишли профессионал таълим ташкилотининг ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.
Ўқувчи белгиланган муддатда ва тартибда амалиёт ўтаганда унга амалиёт раҳбари томонидан ижобий хулоса берилади. Амалиёт раҳбарининг ижобий хулосасига асосан амалиёт даврида тегишли субсидия маблағлари амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ойма-ой (олти ойдан кўп бўлмаган муддат давомида) кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмаган муддатда тўлаб берилади.
20. Амалиёт ўтовчи ўқувчилар амалиёт ўтамаган тақдирда, уларга субсидия бериш тўхтатилади.

Download 76.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling