Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


Download 76.07 Kb.
bet5/21
Sana23.02.2023
Hajmi76.07 Kb.
#1224180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ёки оилавий болалар уйида тарбиялан.ган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»даги фарзандларига (кейинги ўринларда — ариза берувчи) уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) ажратилади.
2-боб. Ариза берувчиларга субсидия ажратиш тартиби
3. Ариза берувчиларга субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) раиси номига ёзма шаклда ёки «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
Бунда, аризада ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилиши лозим.
4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ва ариза берувчи ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида уч тарафлама шартнома (мудофаа бўлими ва фуқаро томонидан имзоланган ҳолда).
Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Васийлик кенгаши «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, «Ёшлар дафтари»га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — «Ёшлар дафтари» жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари субсидия ажратиш учун етарли бўлмаганда, Васийлик кенгаши уч иш кунида ушбу Вақтинчалик тартибнинг 3-4-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хат юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
7. Васийлик кенгашидан келиб тушган сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари ушбу Вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.
буюртманомада ариза берувчининг Ф.И.Ш., тўлов мақсади ва суммаси кўрсатилиши лозим.
8. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида субсидияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.
Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ субсидияни тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади.
9. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида субсидияни Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
10. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси маблағлар келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида уч тарафлама шартномани имзолаб, бир асл нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ва ариза берувчига юборади ҳамда маблағларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисобрақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради ва бу ҳақда ариза берувчига СМС хабар юборади.
11. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳисоб рақамига субсидия ўтказиб берилгандан сўнг ариза берувчи 180 календаръ кун давомида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташни бошламаса ёки ариза берувчининг ушбу хизматни ўташига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келса, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ушбу ариза берувчи учун ўтказилган субсидияни Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига қайтаради.
12. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда қайтарилган маблағларни бошқа ариза берувчиларга субсидия шаклида йўналтириши мумкин, бундай мурожаатлар келиб тушмаган тақдирда маблағлар Жамғармага қайтарилади.

Download 76.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling