Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Download 76.07 Kb.
|
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Ариза берувчиларга ўқиш харажатини компенсация қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш., 2021 йил 4 октябрь, 617-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 1-ИЛОВА «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Вақтинчалик тартиб «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларидан чиқарилган ёшларга, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) уларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги «А», «В», «С», «Б», «ВЕ», «СЕ» ва «DЕ» тоифалар бўйича автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг (кейинги ўринларда — ўқиш харажати) базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми (кейинги ўринларда — ўқиш харажатининг бир қисми) қопланади. 2-боб. Ариза берувчиларга ўқиш харажатини компенсация қилиш тартиби 3. Ариза берувчиларга ўқиш харажатини компенсация қилиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) раиси номига ёзма шаклда мурожаатига асосан амалга оширилади. Бунда, аризада ариза берувчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилиш сўралаётган ўқиш харажати миқдори кўрсатилиши лозим. 4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим: «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ариза берувчилар томонидан уларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома; автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган таълим ташкилотида (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш тўғрисида таълим ташкилоти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси. Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчининг ўқиш харажати бир қисмини қоплаб беради. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон) 6. Васийлик кенгашидан келиб тушган сўров хати бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари ушбу Вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида талабнома юборади. Талабномада ариза берувчининг Ф.И.Ш., тўлов мақсади ва суммаси кўрсатилиши лозим. 7. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади. Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади. 8. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. 9. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси маблағлар тушган санадан бошлаб бир иш кунида ариза берувчига ўқиш харажатининг қолган қисми у томонидан тўланиб, ушбу тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда унинг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида СМС хабар юборади. 10. СМС хабар юборилган санадан бошлаб 30 календарь кун давомида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўқиш харажатининг қолган қисми тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатига асосан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси ариза берувчининг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисмини уч иш кунида таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади ва бу ҳақда ариза берувчига СМС хабар, Васийлик кенгашига хабарнома юборади. Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ариза берувчи томонидан ўтказиб юборилганда, унинг харажати бир қисмини қоплаб бериш учун ўтказиб берилган маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан келишган ҳолда бошқа ариза берувчиларнинг ўқиш харажатининг бир қисмини қоплашга йўналтирилиши мумкин. Бундай мурожаатлар тушмаган тақдирда маблағлар Жамғармага қайтарилади. Download 76.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling