Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари
-боб. Электрон реестрни шакллантириш
Download 76.07 Kb.
|
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Ариза берувчининг мурожаатини ўрганиш
2-боб. Электрон реестрни шакллантириш
4. Электрон реестрга киритиш учун касбга қайта тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда электрон тарзда мурожаат қилади. Бунда, таълим ташкилотлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган электрон реестрга киритиш учун таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак. 5. Электрон реестрга қуйидаги таълим ташкилотлари киритилиши мумкин: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари; профессионал таълим ташкилотлари; хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмалари; давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги ўқув марказлари; таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар; шогирдларга касб ўргатиш имкониятига эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг «Уста-шогирд» мактаблари. 6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан таълим ташкилотларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади ва электрон реестрга киритилади. 7. Электрон реестр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилади. 8. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин. 3-боб. Ариза берувчининг мурожаатини ўрганиш 9. Ходимини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажати бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш истагида бўлган иш берувчи ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ходимининг «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжуд бўлгани ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилгани ҳақидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари» электрон платформаси (yoshlardaftari.uz) орқали текшириши мумкин. 10. Иш берувчи ходимини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатининг бир қисмини компенсация қилишни сўраб Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига ёзма ёки электрон равишда мурожаат қилади. Аризада иш берувчининг номи, касбга қайта тайёрланадиган ходимнинг Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, электрон реестрга киритилган касбга қайта тайёрловчи таълим ташкилоти номи, жойлашган жойи, ходим қайта тайёрланадиган касб номи, қайта тайёрлаш муддати ва умумий харажат миқдори кўрсатилиши, ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши лозим. 11. Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек, ариза берувчи ходимларини касбга тайёрлаш курсларида ўқитмоқчи бўлган таълим ташкилоти электрон реестрга киритилганлигини уч иш куни ичида ўрганиб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик тартибнинг 2 ва 7-бандлари талабларига мувофиқ бўлганда уларни Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига юборади. 12. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида компенсацияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади. Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графигини, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ компенсация тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади. 13. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. Download 76.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling