Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари
Download 76.07 Kb.
|
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлашга сарфланадиган харажатларини компенсация қилиш
- Босқичлар Субъектлар
- 1-боб. Умумий қоидалар
6-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. 23. Ушбу Вақтинчалик тартиб талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларни компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартибга ИЛОВА Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлашга сарфланадиган харажатларини компенсация қилиш СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 4-ИЛОВА «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Регламент «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилган «Ёшлар дафтари»га киритилган жисмоний шахс ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, хорижий тилларни ўргатиш ёки умумтаълим фанларни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни хорижий тилга ёки умумтаълим фанларига ўқитганлик харажати ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб мурожаат қилган нодавлат таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — ўқув маркази); ўқиш харажати — ўқув маркази томонидан ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган хорижий тиллар ёки умумтаълим фанлари бўйича энг камида 3 ойлик ўқув машғулотини ташкил этиш учун белгиланган тўлов; миллий сертификат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат; имтиҳон топшириш харажати — чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш учун Давлат тест маркази ҳисоб рақамига тўланадиган тўлов; компенсация — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ариза берувчига қоплаб бериладиган ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган қисми, шунингдек, имтиҳон топшириш харажати; шартнома — маълум бир ўқув машғулотини энг камида 3 ойлик муддатга ташкил этиш тўғрисида ўқув маркази ва ўқувчи ўртасида тузиладиган битим (шартномада ўқув курси муддати ва курс учун тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим); верификация — Давлат тест марказининг электрон тизими орқали ариза берувчи томонидан тақдим этилган миллий сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш. 3. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш ҳақида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёш фуқаролар ёки ушбу фуқароларни ўқитган ва имтиҳон топшириш харажатларини қоплаган ўқув марказлари мурожаат қилиши мумкин. 4. Компенсация олиш учун ўқув курсларини тугатгандан сўнг ариза берувчи тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида имтиҳон топшириши ва миллий сертификатни олиши лозим. Бунда, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан компенсация қуйидагиларга тўланади: ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахс томонидан тўланганда — ариза берувчи-жисмоний шахсга; ўқиш харажати қисман (компенсация тўловидан ташқари қисми) ва имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахс томонидан тўланганда — ўқиш харажатининг қолган қисми ўқув марказига, имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахсга; ўқиш харажати тўланмаганда (ўқув маркази томонидан ўқиш харажати компенсациясидан ташқари қисми беғараз ўқитилганда) ва имтиҳон топшириш харажати ўқув маркази томонидан тўланганда — ўқув марказига. Download 76.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling