Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


Download 76.07 Kb.
bet6/21
Sana23.02.2023
Hajmi76.07 Kb.
#1224180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
617 04.10.2021 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
14. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича вақтинчалик тартибга
ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар




Муддати































1-босқич




«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»даги фарзандлари




Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлаш учун субсидия ажратиш ҳақида доимий яшаш манзили ёки тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, Васийлик кенгаши раиси номига ёзма шаклда ёки «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали онлайн мурожаат қилади.




Ариза берувчининг
хоҳишига кўра
















2-босқич

Васийлик кенгаши

Ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисобрақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари субсидия ажратиш учун етарли бўлмаганда, ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хат юборади.




Мурожаат тушгандан сўнг уч иш кунида






















3-босқич




Ёшлар ишлари агентлиги
ҳудудий бошқармаси




Сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида талабнома юборади.




Сўров хати тушгандан сўнг уч иш кунида






















4-босқич




Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати




Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб беш иш кунида субсидияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ субсидияни тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади.
Талабнома асосида субсидияни Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.




Тўлов графигига мувофиқ






















5-босқич




Ёшлар ишлари агентлиги
ҳудудий бошқармаси




Маблағлар келиб тушган санадан бошлаб уч тарафлама шартномани имзолаб, бир асл нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ва ариза берувчига юборади ҳамда маблағларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради ва бу ҳақда ариза берувчига СМС хабар юборади.




Маблағлар тушган санадан сўнг уч иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига
3-ИЛОВА

Download 76.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling