II. Маданият ва санъат муассасаларининг фаолияти мазмундорлигини ошириш
17.
|
«Маҳаллада дув-дув гап» шиори остида Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил февраль — декабрь
|
Маҳаллий бюджет манбалари
|
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев),
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Маматов)
|
18.
|
Умумтаълим мактаблари ва маданият марказларида «Мактабда маданият маркази» лойиҳаси асосида ихтиёрийлик асосида шартнома билан тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил март ойидан бошлаб мунтазам
|
Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Халқ таълими вазирлиги
(Саидов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
19.
|
Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий қисм ва муассасаларида мақом ва бахшичилик санъатини кенг тарғиб этиш.
Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, улар учун мақом ва бахшичилик санъати бўйича маҳорат дарслари ва тўгараклар ташкил этиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил март ойидан бошлаб мунтазам
|
Ижрочилар маблағлари
|
Мудофаа вазирлиги
(Қурбонов),
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар
|
20.
|
Маданият ва санъатнинг барча йўналишларини қамраб олувчи қуйидаги:
«Истеъдодлар камалаги» имконияти чекланган иқтидорли ёшлар кўрик-танловини;
«Янги Ўзбекистоннинг Янги тароналари» иқтидорли ёшлар кўрик-танловини ташкил этиш.
|
Ижрочилар қўшма қарори
|
2022 йилдан бошлаб ҳар йили:
апрель — ноябрь
май — декабрь
|
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг ўз маблағлари
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Бадиий академия
(Нуридинов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(Хаджаев),
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
(Кўчимов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари
|
21.
|
Таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг мусиқий саводхонлигини ошириш мақсадида шартнома асосида лекторий концертларини ташкил этиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил апрель
|
Таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Халқ та?лими вазирлиги
(Саидов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Тошқулов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
|
22.
|
Маданият вазирлиги муассислигида (иштирокчилигида) Медиа маркетинг марказини ташкил этиш (масъулияти чекланган жамият).
Медиа маркетинг марказининг Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасалар билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида қуйидаги йўналишларда давлат харидларини амалга оширишига рухсат бериш:
миллий маданият ва санъат намуналари ва соҳада амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш, таълим ва тарбия мазмунидаги медиа ва бошқа материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш;
ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва уларнинг доимий ишлашини таъминлаш.
Бунда, давлат буюртмачиси тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт ҳисобланади.
|
Амалий чора-тадбирлар, зарурат бўлса норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2022 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам
|
|
Маданият вазирлиги
|