1.
|
Маданият ва санъат соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда илмий тадқиқотларни ривожлантириш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
маданият ва санъат соҳасидаги таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш, мусиқа чолғулари билан таъминлашни молиялаштириш;
соҳадаги таълим муассасаларининг маданият ташкилотлари ва ижодий фаолият билан уйғунлигини таъминлаш;
болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва санъатга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда мактаб-интернатлар ўқитувчи (концертмейстер)ларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини кўриб чиқиш;
маданият ва санъат соҳаси ходимларининг малакасини ошириш институтини ташкил қилиш, жумладан унда, маданият ташкилотлари ходимлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа фанлари ўқитувчилари малакасини ошириш тизимини яратиш ҳамда унинг молиялаштириш манбаларини белгилаш;
ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда коллежлар фаолиятини уч йиллик ўқув дастури асосида ташкил этиш, ушбу йўналишда таълим жараёнини бошланғич ва ўрта профессионал таълим босқичларида амалга ошириш;
тегишли ихтисослаштирилган маданият мактаблари негизида маданият техникумларини ташкил қилиш;
маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ва илмий-услубий манбаларни яратишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
актёрлик, режиссёрлик, санъатшунослик, халқ ижодиёти ва маданиятшунослик соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
маданият ва санъат соҳаси мутахассисларини хорижда ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкага юбориш, улар учун юртимизда ва чет элда хорижий малакали мутахассислар иштирокида маҳорат дарсларини ташкил этиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
|
2022 йил июнь
|
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Халқ таълими вазирлиги
(Саидов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Тошқулов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2.
|
Миллий мусиқа чолғуларини оммалаштириш ва ишлаб чиқариш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Шу жумладан, миллий мусиқа чолғулари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкил этиш ва ривожлантириш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
|
2022 йил август
|
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|