III. Маданият ва санъат соҳасида ахборот технологияларини жорий этиш
31.
|
Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн порталини қуйидаги босқичларда ишга тушириш:
2022 йил сентябрга қадар:
республикада ўтказиладиган барча маданий тадбирлар тўғрисида маълумот тўплаш;
муайян санада ўтказиладиган маданий тадбирларга чипталарни харид қилиш;
саёҳат маршрутини («Google», «Yandex» ва бошқа оммабоп электрон хариталардан фойдаланган ҳолда) тузиш, «Online-karaoke» хизматини жорий этиш;
2023 йил 1 сентябрга қадар:
концерт-томоша фаолияти иштирокчилари реестри ва улар фаолияти тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ижодий фаолиятига оид янгиликларга бағишланган электрон саҳифаларини (ленталарини) ташкил қилиш;
аудиовизуал контентларини жамлаш ҳамда қонунчилик талабларига мос равишда тарқатиш ва оммалаштириш;
концерт-томоша фаолияти иштирокчилари фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва онлайн баҳолаб бориш тизимини яратиш.
Бунда, давлат мукофотлари Маданият ва санъат миллий мукофотига тавсия этиш учун номзодларни танлаб олишда ягона онлайн портал орқали тўпланган баллар инобатга олинишини таъминлаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил сентябрь
|
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
32.
|
Аҳоли, хусусан, ёшларга миллий мусиқа чолғулари бўйича дастлабки тушунчаларни берувчи ҳамда уларни ижро этишни ўргатувчи Cholgu.uz мобил иловасини ишлаб чиқиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил июнь
|
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
33.
|
«Онлайн маданият маркази» платформасини яратиш ва оммалаштириш.
Бунда:
анъанавий шаклда фаолият кўрсатаётган маданият марказларидаги тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлар асосида видеодарсларнинг электрон базасини яратиш;
тўгаракларни замонавий технологиялар орқали ва масофавий ўқитиш тизими (электрон ва видеодарсликлар) асосида ташкил қилиш ҳамда электрон кутубхона ресурсларини яратиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил ноябрь
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
34.
|
Тегишли ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш Маданият вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини:
ташкил қилиш, фаолиятини кенг оммалаштириш, мониторинг қилиш ва ресурсларини бошқариш;
барча жараёнларни рақамлаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини онлайн мониторинг қилиш;
статистик маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш.
|
Амалий чора-?адбирлар
|
2024/2025 ўқув йили
|
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
35.
|
Замонавий технологияларни жорий этган ҳолда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «Голографик театр» шоу лойиҳаларини амалга ошириш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2024 йил ноябрь
|
Маҳаллий бюджет маблағлари, хусусий инвестиция
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги
(Азимов),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
36.
|
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига миллий мусиқа чолғулари бўйича дастлабки тушунчаларни бериш мақсадида QR кодли услубий қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2024 йил ноябрь
|
Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Халқ таълими вазирлиги
(Саидов)
|
|