Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик


Download 2.79 Mb.
bet31/133
Sana31.01.2024
Hajmi2.79 Mb.
#1818808
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   133
Bog'liq
21.12.1995 мехнат кодекси

71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик
Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини текширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, касаба уюшмалари амалга оширадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси.
Меҳнат қилишга мажбурлашда, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49 ва 50-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 148-моддаси.
VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 14 ва 15-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсияларнинг II бўлими («Меҳнат шартномаси (контракт) томонлари»).
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин.
(72-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling