Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш


Download 2.79 Mb.
bet81/133
Sana31.01.2024
Hajmi2.79 Mb.
#1818808
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   133
Bog'liq
21.12.1995 мехнат кодекси

172-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш
Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:
кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.09.00 Ходимга тегишли бўлган мол-мулкдан фойдаланганлик учун компенсациялар]
173-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун харажатларни тўлаш
Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим. Ана шу харажатларни тўлашнинг миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари.
ХI БОБ. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.01.00 Умумий қоидалар. Ходимлар ва иш берувчининг мажбуриятлари]
174-модда. Корхонада меҳнат тартиби
Корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари (рўйхат № 746, 14.06.1999 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарори 34-банди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.02.00 Интизом тўғрисидаги устав ва низомлар]

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling