Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
Download 42.18 Kb.
|
3163 31.05.2019
56-боб. Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
4035. Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун — 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга мурожаат қилади. 4036. Мурожаатда ижарачи АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинган шахсларнинг Ф.И.О., тўлаб берилиши лозим бўлган субсидия миқдори ҳамда ташкилотнинг ҳисоб рақами кўрсатилиши, шунингдек мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт. 4037. АБКМнинг масъул ходими иш берувчи томонидан субсидия ажратишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Масъул ходим ҳужжатларни ўрганиб чиқишда ходимни АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинганлиги ва узлуксиз ушбу ташкилотда ишлаётганлиги, шунингдек мазкур Низомнинг 4036-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлиги ҳамда ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси тақдим қилинганлигига эътибор қаратиши лозим. 4038. АБКМнинг масъул ходими томонидан иш берувчи ташкилот тақдим этган ҳужжатлар тўлиқлиги, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилганлиги ва АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий деб топилганлиги аниқланганда мурожаатда кўрсатилган ходим учун субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарига ёзма шаклда таклиф киритади. Бунда, АБКМ раҳбари масъул ходимга мурожаатда кўрсатилган ходим учун субсидия ажратиш тўғрисида розилик билдиради ва субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Буйруқда ажратиладиган субсидия миқдори ва уни тўлаб бериш шартлари кўрсатилиши зарур. 4039. АБКМнинг масъул ходими томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки унда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий эмас деб топилганда, ўрганиш натижаси бўйича мурожаатда кўрсатилган ходим учун субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида мурожаат муаллифига рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда жавоб хати юборилади. 4040. АБКМнинг масъул ходими мурожаат муаллифи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ўрганиш натижаси бўйича билдирилган таклиф ёки рад этиш асослантирилганлиги учун масъул ҳисобланади. 4041. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчи ташкилотга унинг мурожаатида кўрсатилган ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади ва АБКМ томонидан иш берувчига ойма-ой тўлаб борилади. 4042. Давлат солиқ хизмати органи томонидан АБКМ йўлланмаси билан ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда, ушбу маълумот берилган вақтдан бошлаб АБКМ томонидан ходимнинг иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун ажратилган субсидияни тўлаб бериш тўхтатилади. (56-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 42.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling