Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
Download 42.18 Kb.
|
3163 31.05.2019
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади: а) АБКМ, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида: енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача; суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача; уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача; б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача. Бунда: қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади; қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади. (21-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон «Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади. (22-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади. 24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади. 25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача; тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови; ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади. 26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун — 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади. 27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон «Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратилади. Download 42.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling