Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


Download 42.18 Kb.
bet6/17
Sana08.10.2023
Hajmi42.18 Kb.
#1695292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
3163 31.05.2019

31-боб. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали учун субсидия ажратиш
261. АБКМда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахс тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш юзасидан АБКМга ариза билан мурожаат қилади.
Аризага биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасининг нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилиши шарт.
262. АБКМнинг масъул ходими тадбиркорлик фаолиятини бошлаган шахснинг ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаб бериш учун субсидия ажратиш юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, масъул ходим аризачига ижарага олаётган бино ва иншоот бўйича уч томонлама тузиладиган ижара шартномасини ҳар ой тўланадиган тўлов миқдори кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар беради.
263. Ижара шартномаси томонлар ўртасида имзоланганидан кейин, АБКМнинг масъул ходими ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара шартномасида кўрсатилган ҳар ой тўланадиган тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда ижара тўловини тўлаб бериш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради. Бунда, буйруқда ижара тўловчи томонидан ҳар ой учун алоҳида тўлаб берилиши керак бўлган тўлов миқдори кўрсатилиши керак.
АБКМ томонидан бино ва иншоотнинг ижараси учун уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача этиб белгиланади ва уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади.
264. Тақдим этилган ҳужжатлар АБКМнинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилиши натижасида камчиликлар аниқланган тақдирда, унга субсидия бериш рад этилади.
265. «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлишни хоҳловчи шахс томонидан уни уюшмага аъзо қилиш бўйича «Ҳунарманд» уюшмаси бадиий кенгашининг қарори нусхаси, аъзолик бадали тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами ҳамда аъзолик бадалининг миқдори АБКМга тақдим этилади ва АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан зарур пул маблағлари электрон шаклда тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.
266. «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган шахс унга аъзолик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини АБКМга тақдим қилиши шарт.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон)

Download 42.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling