Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


Download 42.18 Kb.
bet4/17
Sana08.10.2023
Hajmi42.18 Kb.
#1695292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
3163 31.05.2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
11. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчи ташкилотга унинг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилади ва АБКМ томонидан иш берувчига тўлаб берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
12. Иш берувчи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш якунланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ушбу ходимнинг касбга тайёрлашдан ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги, шунингдек унинг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини тегишли АБКМга тақдим этиши шарт.
13. Иш берувчи томонидан ходимнинг касбга тайёрлашдан ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги, шунингдек унинг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини 5 иш куни ичида тегишли АБКМга тақдим этилмаган ҳолларда АБКМ томонидан ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланган харажатларни қоплаш учун ажратилган ва иш берувчи ташкилотга тўлаб берилган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш учун субсидия ажратиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон)
14. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахслар тегишли ҳудуддаги АБКМга тадбиркорлик қилишни режалаштирганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. АБКМнинг масъул ходими АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахснинг мурожаатини кўриб чиқади ва унга қуйидаги харажатларни жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаб берилишини таклиф қилади:
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;
микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш;
тадбиркорликка ўқитиш;
кредит олишда суғурта полиси тўлови;
тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови харажатларини қоплаш;
«Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш;
«Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш;
тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш;
ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун;
уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон)

Download 42.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling