Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-§. Суюқ дори воситаларини сувсиз эритмаларда тайёрлаш


Download 0.85 Mb.
bet8/24
Sana09.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1345428
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
2990 03.04.2018 (1)

6-§. Суюқ дори воситаларини сувсиз эритмаларда тайёрлаш
47. Ёпишқоқ ва учувчан эритувчилардаги эритмалар (спиртли эритмалардан ташқари) оғирлик усули бўйича тайёрланади. Умумий оғирлик дори шаклининг таркибига кирувчи барча ингредиентлар жамланган ҳолда аниқланади.
48. Эритмалар ёпишқоқ ва учувчан эритмаларда тайёрланганда дори воситалари, ёрдамчи моддалар бериб юбориш учун бевосита қуруқ флаконга дозаланади, сўнгра эритма тарозида тортилади ёки ўлчанади.
49. Ёпишқоқ эритмалардан фойдаланилганда дори воситаларининг физикавий-кимёвий хоссалари инобатга олинган ҳолда қиздириш қўлланилади.
50. Спиртли эритмалар оғирлик-ҳажм усулида тайёрланади. Рецептда ёки талабномада кўрсатилган этил спиртининг миқдори ўлчовнинг ҳажм бирликларига мувофиқ бўлиши керак.
Рецептда ёки талабномада этил спиртининг концентрацияси кўрсатилмаган бўлса, 90%ли этил спиртидан фойдаланилади.
Суюқ сувсиз дори шаклларини тайёрлашда этил спирти рецептда ёки талабномада кўрсатилган ҳажмни унинг дори воситалари эритилгандаги кўпайиши қийматига камайтирмаган ҳолда ҳажм бўйича дозаланади. Умумий ҳажм дори шаклининг сифатини назорат қилишда ҳисобга олинади.
Рецептда ёки талабномада эритманинг умумий ҳажми кўрсатилган тақдирда, этил спиртининг ҳажми умумий ҳажмдан барча суюқ ингредиентларнинг ҳажмларини айириш йўли билан аниқланади, шунингдек агар ҳажмнинг ўзгариши ушбу Низомнинг 2-иловасидаги 5-жадвалида кўрсатилган йўл қўйилиши мумкин бўлган оғиш меъёридан кўп бўлса, кукунсимон дори воситаларини эритиш чоғидаги ҳажмдаги ўзгариш ҳисобга олинади.
51. Агар рецептда ёки талабномада бир неча концентрациялардаги эритма концентрацияси кўрсатилмаган ҳолда кўрсатилган бўлса, энг кам концентрацияли эритма берилади.
52. Сарфланган этил спиртини ҳисобга олиш масса бўйича ушбу Низомнинг 7-иловасидаги 1-2-жадвалларга мувофиқ концентрацияга нисбатан ҳисоблаган ҳолда амалга оширилади.
Стандарт спиртли эритмаларни тайёрлаш услуби ушбу Низомнинг 7-иловасидаги 3-жадвалида келтирилган.
Турли концентрацияли этил спиртини тайёрлаш учун керак бўладиган сув ва этил спиртининг миқдори ушбу Низомнинг 7-иловасидаги 4-жадвалда келтирилган.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling