Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-§. Концентрланган эритмаларни тайёрлаш


Download 0.85 Mb.
bet7/24
Sana09.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1345428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
2990 03.04.2018 (1)

3-§. Концентрланган эритмаларни тайёрлаш
40. Концентрланган эритмалар янги олинган тозаланган сувдан фойдаланган ҳолда ўлчовли идишда оғирлик-ҳажм усулида асептик (стерил) шароитларда тайёрланади.
Концентрланган эритмаларнинг концентрациясидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган оғиш меъёрлари ушбу Низомнинг 2-иловасидаги 6-жадвалда келтирилган.
41. Тайёрланган концентрланган эритмалар тўлиқ кимёвий назоратдан ўтказилади ва механик аралашмалар йўқлиги нуқтаи назаридан текширилади.
42. Концентрланган эритмали идишлар эритманинг номи ва концентрацияси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, серияси ва таҳлили рақами ҳамда эритмани текширган шахснинг имзоси қўйилган ҳолда расмийлаштирилади. Белгиланган яроқлилик муддатидан илгари рангининг ўзгариши, лойқаланиши, қатламлар пайдо бўлиши эритмаларнинг яроқсизлиги аломати ҳисобланади.
4-§. Таркибида эритгич сифатида хушбўй сувлар бўлган суюқ дори воситаларини тайёрлаш
43. Хушбўй сувлар ушбу Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган талабларга мувофиқ тайёрланади ва салқин ёруғликдан ҳимояланган жойда сақланади.
44. Хушбўй сувлар ҳажми бўйича дозаланади. Оғирлик-ҳажм усулида тайёрлашда суюқ дори шаклларининг умумий ҳажмида йўл қўйиладиган четга чиқишлар ушбу Низомнинг 2-иловасидаги 5-жадвалида келтирилган.
Рецепт ёки талабномада суюқ дори шаклининг умумий ҳажми кўрсатилганда хушбўй сувнинг ҳажми дори шаклининг умумий ҳажмидан барча суюқ ингредиентлар ҳажмларини айириш йўли билан аниқланади, шунингдек агар ҳажмнинг ўзгариши йўл қўйиладиган нормалардан кўп бўлса, кукунсимон дори воситалари эритилганда ҳажмдаги ўзгариш ҳисобга олинади.
45. Асосий дисперсия муҳити хушбўй сувдан иборат бўлган суюқ дори шаклларини тайёрлашда дори воситаларининг концентрланган эритмаларидан фойдаланилмайди.
5-§. Стандарт фармакопея эритмаларини суюлтириш
46. Кимёвий ном остида ёзиб берилган фармакопея эритмаларини (масалан, формальдегид эритмасини) суюлтиришда асос қилиб олинган дори воситасининг ҳисоб-китоби модданинг эритмадаги ҳақиқий таркибини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Фармакопея эритмаси шартли (масалан, формалин эритмаси) номи остида ёзиб берилганда асос қилиб олинган воситанинг концентрацияси бирлик (100%) деб қабул қилинади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling