Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-§. Комбинацияланган суртмаларни тайёрлаш


Download 0.85 Mb.
bet10/24
Sana09.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1345428
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
2990 03.04.2018 (1)

2-§. Комбинацияланган суртмаларни тайёрлаш
58. Комбинацияланган суртмаларни тайёрлашда дори воситалари суртмаларнинг асосига дори воситаларининг физикавий-кимёвий хоссаларини инобатга олган ҳолда киритилади.
Комбинацияланган суртмаларни тайёрлашда қўлланиладиган технологик усуллар дори воситаларининг бир-бири билан номақбул ўзаро таъсирининг ёки суртма тайёрланиш ва сақланиш жараёнида қатламланишининг олдини олиши, бир хил масса ҳосил бўлишини таъминлаши керак.
5-боб. Қаттиқ (кукунлар шаклидаги) дори воситаларини тайёрлаш
59. Кукунлар шаклидаги дори воситалари (бундан буён матнда кукунлар деб юритилади):
оддий (битта ингредиентдан таркиб топган);
мураккаб (икки ёки ундан ортиқ ингредиентдан таркиб топган);
дозаланган (алоҳида дозаларга бўлинган);
дозаланмаган (алоҳида дозаларга бўлинмаган) бўлиши мумкин.
60. Кукунлар уларнинг физикавий-кимёвий хоссаларини инобатга олган ҳолда қориштиргичлар ва майдалагичлардан фойдаланиб ёки ҳовончаларда тайёрланади.
Кукунларни тайёрлаш учун аралашма қўл тарозилари ва электрон тарозилардан ёки бир кукун массасига ҳамда уларнинг рецептда ёки талабномада кўрсатилган миқдорига мувофиқ дозаторлардан фойдаланиб дозаларга бўлинади.
Кукуннинг бутун массасига нисбатан 0,05 граммдан кам миқдордаги дори воситалари 1:10 ёки 1:100 тритурация (дори воситаси ва ёрдамчи модда аралашмаси) тарзида фойдаланилади.
61. Кукунлар ҳовончада тайёрланганда кукуннинг умумий массаси ҳовончанинг максимал сиғимидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кукунларни майдалаш ва аралаштириш ингредиентларни олдиндан ҳавончада эзилган фармакологик жиҳатдан индифферент ёрдамчи модда ёки дори воситаси билан изчил равишда оз миқдорлардан кўп миқдорлар сари кўпайтириб қўшиб борган ҳолда амалга оширилади.
Қолган ингредиентлар кукунларни тайёрлаш чоғида 1:20 нисбатига риоя этган ҳолда уларнинг массасини кўпайтириб бориш тартибида қўшилади.
Ранг бериш хоссасига эга бўлган дори моддалари ҳовончага кукунларни аралаштиришнинг охирги босқичида ёки ранг бермайдиган дори воситаларининг қатламлари орасига солинади.
Осон майдаланувчи дори воситалари ҳовончага охирги навбатда солинади.
Қийин майдаланувчи дори воситалари (тимол, йод, камфора, ментол, борот кислота ва бошқа моддалар) зарур бўлганда суюқ дори воситасидан (майдаланадиган модданинг 1 граммига 10 томчи ҳисобидан 95%ли этил спиртидан) фойдаланган ҳолда майдаланади.
Суюқ дори воситалари майдаланган кукун аралашмасига охирги навбатда қўшилади, бунда кукуннинг асосий хоссаси — сочилувчанлиги сақланиб қолиши керак.
62. Кукунлар алоҳида дозаларининг массасида (шу жумладан қадоқлашда) йўл қўйилиши мумкин бўлган оғиш меъёрлари ушбу Низомнинг 2-иловасидаги 8-жадвалида кўрсатилган.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling