Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


Download 0.85 Mb.
bet13/24
Sana09.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1345428
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
2990 03.04.2018 (1)

3-§. Ёзма назорат
67. Дори воситалари тайёрланганда, шу жумладан рецептлар ва талабномалар бўйича, шунингдек дорихона ички тайёрлови тарзида тайёрланганда ёзма назорат паспорти тўлдирилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
а) дори воситаси тайёрланган сана;
б) рецептнинг ёки талабноманинг рақами;
в) олинган дори воситалари, уларнинг миқдори, дозалар сони;
г) тайёрланган дори воситасини тайёрлаган, қадоқлаган ва текширган шахснинг имзоси.
Ёзма назорат паспорти дори воситаси тайёрланганидан кейин дарҳол, дори моддалари технологик операцияларнинг кетма-кетлигига мувофиқ лотин тилида кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
Ёзма назорат паспортлари дори воситалари тайёрланган кундан эътиборан икки ой мобайнида сақланади.
68. Дори воситасини тайёрлаш учун барча ҳисоб-китоблар дори воситасини тайёрлашдан олдин амалга оширилади ва ёзма назорат паспортига ёзиб қўйилади.
Агар дори воситаси айни бир шахс томонидан тайёрланса ва берилса, ёзма назорат паспорти дори воситасини тайёрлаш жараёнида тўлдирилади.
69. Тайёрланган дори воситалари, уларни тайёрлашга доир рецептлар ва талабномалар, тўлдирилган ёзма назорат паспортлари текшириш учун дори воситаларини тайёрлаш ва бериш чоғида назорат вазифасини бажарувчи фармацевтга (провизорга) топширилади.
Назорат ёзма назорат паспортидаги ёзувларнинг рецептда ёки талабномада тайинланган мақсадга мувофиқлигини, амалга оширилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширишдан иборат бўлади.
Агар тайёрланган дори воситасининг сифати фармацевт-аналитик томонидан тўлиқ кимёвий назоратдан ўтказилган бўлса, ёзма назорат паспортига кимёвий таҳлил рақами ва фармацевт-аналитикнинг имзоси қўйилади.
4-§. Оғзаки назорат
70. Оғзаки назорат оралатиб танлаб амалга оширилади ва фармацевт томонидан кўпи билан бешта дори шакллари тайёрланганидан кейин ўтказилади.
Оғзаки назорат ўтказилганда назорат вазифасини амалга оширувчи фармацевт томонидан дори воситасининг таркибига биринчи кирувчи дори моддаси айтилади, мураккаб таркибли дори воситаларида унинг миқдори ҳам кўрсатилади, шундан сўнг фармацевт томонидан бошқа барча фойдаланиладиган дори моддалари ва уларнинг миқдори кўрсатилади. Концентрланган эритмалардан фойдаланилган тақдирда фармацевт томонидан уларнинг таркиби ва концентрацияси ҳам кўрсатилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling