Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-боб. Тайёрланадиган дори воситаларининг сифатини назорат қилиш


Download 0.85 Mb.
bet11/24
Sana09.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1345428
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
2990 03.04.2018 (1)

6-боб. Тайёрланадиган дори воситаларининг сифатини назорат қилиш
1-§. Умумий қоидалар
63. Тайёрланадиган ва тайёрланган дори воситаларининг сифатини назорат қилиш қуйидагилар воситасида амалга оширилади:
қабул қилиш назорати;
ёзма назорат;
оғзаки назорати;
органолептик назорат;
физикавий назорат;
кимёвий назорат;
тайёрланган дори воситаларини тарқатишдан олдинги назорат.
Барча тайёрланган дори воситалари тарқатиб юбориш чоғида албатта ёзма, органолептик назорат қилиниши шарт.
64. Тайёрланган дори воситаларини, шу жумладан дорихонанинг ўзида ярим тайёр ҳолга келтирилган ва қадоқланган дори воситалари, концентрланган эритмалар, тритурациялар, этил спирти тарзидаги воситаларни органолептик, физикавий ва кимёвий назорат қилиш натижалари Рецептлар, талабномалар бўйича тайёрланган ҳамда дорихонанинг ўзида ярим тайёр ҳолга келтирилган дори воситалари, концентрланган эритмалар, этил спирти ва дори воситаларининг қадоқлаб қўйиш тарзидаги дори воситаларини органолептик, физикавий ва кимёвий назорат қилиш натижаларини қайд этиш журналида қайд этилади.
Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
назоратни амалга ошириш санаси ва тартиб бўйича рақами;
рецептнинг, талабноманинг рақами, уларни берган тиббиёт ташкилотининг номи (мавжуд бўлса);
саноатда ишлаб чиқарилган дори моддасининг серия рақами;
дори воситасининг таркиби: аниқланадиган модда ёки ион (рецептлар бўйича тайёрланган дори шаклларини физикавий ёки кимёвий назорат қилишда кўрсатилади);
физикавий, органолептик, сифат назорати (ҳар бири шкала бўйича: ижобий ёки салбий), кимёвий назорат натижалари (сифат ва миқдор тавсифи);
қадоқланган дори воситасини тайёрлаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
тайёрланган дори воситасини текширган шахснинг имзоси;
ёзма назорат натижалари бўйича хулоса: қониқарли ёки қониқарсиз.
Журналнинг бетлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда дорихона раҳбарининг имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling