Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим


Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш


Download 1.26 Mb.
bet19/42
Sana02.12.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1780193
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
ПҚ-4805 12.08.2020 (2)

3.3. Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш

38.

Кимё ва биология йўналишлари бўйича илмий журналларни электрон шаклда ҳам чоп этилишини йўлга қўйиш, «Scopus» илмий журналлар талабларига мувофиқлаштириш ва бу жараёнга малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.
Кимё ва биология йўналишларидаги илмий журналларни босқичма-босқич халқаро миқёсда тан олинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

1. Кимё ва биология йўналишларидаги илмий журналларни босқичма-босқич халқаро миқёсда тан олинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига киритиш;

2020 йил 1 ноябрь

Хўжалик бирлашмалари ва йирик давлат улуши мавжуд корхоналарининг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

2. «Ўзбекистон биология журнали» ҳамда «Ўзбекистон кимё журнали»ни электрон шаклда чоп этилишини йўлга қўйиш;

2020 йил 1 декабрь

3. Журналларни Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари талабларига мувофиқлаштириш ва бу жараёнга малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.

2021 йилдан бошлаб

3.4. Халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришнинг таъсирчан амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

39.

Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқикот институтида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда инсон саломатлигига экологик омилларнинг таъсири бўйича янги илмий йўналишлар фаолиятини йўлга қўйиш. Жанубий Оролбўйи зоология музейи ва гербарийсини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

1. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти тузилмасида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 февраль

Халқаро молия институтлари кредит ва грантлари

Фанлар академияси (Юлдашев),
Молия вазирлиги (Ишметов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил 20 март

40.

Кимё ва биология соҳаларида илм-фанни ривожлантиришда нуфузли илмий мактаблар ва фан етакчиларининг тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш мақсадида кимё ва биология йўналишларида нодавлат нотижорат фан жамиятларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Кимё ва биология йўналишларида нодавлат нотижорат фан жамиятларини ташкил қилиш.

2021 йил 10 январь

-

Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Фан жамиятлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низом ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил 10 февраль

41.

Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида табиий ва синтетик полимерлар асосида ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалари, дори воситалари, тиббий буюмларнинг янги авлодини яратиш ва амалиётга кенг жорий этиш.

1. Табиий ва синтетик полимерлар асосида ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалари, дори воситалари, тиббий буюмларнинг янги авлодини яратиш ва амалиётга кенг жорий этиш бўйича илмий лойиҳалар тайёрлаш.
2. Тайёрланган илмий лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлигига топшириш.

2020-2021 йиллар давомида

Давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Кимё технологиялари йўналишларида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузурида полимерлар ҳақидаги фан соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича замонавий илмий қурилмалар билан жиҳозланган, етарли илмий салоҳиятга ва тажриба базасига эга бўлган илмий-ўқув марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Илмий-ўқув марказини ташкил этиш бўйича асосланган таклиф ишлаб чиқиш ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига киритиш.

2021 йил 1 январь

-

Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

43.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерларкимёси институтида «Интерполимер комплекслар, наноструктурали полимер металлокомплектларни олишнинг фундаментал асослари» ва «Полимерланишни бошқаришнинг замонавий ёндашувлари» илмий лабораторияларини ташкил этиш.

1. Илмий лабораторияларнинг моддий-техника базасини яратиш, молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда ташкил этиш.
2. Лабораториялар ташкил этилганлиги муносабати билан Полимерлар кимёси ва физикасиинститути тузилмасига ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил 1 январь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев)

44.

Ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасидаги мутахассисларнинг самарали фаолияти учун барча шароитларни таъминлаш мақсадида Фанлар академиясининг Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий гербарийси учун Ботаника боғи ҳудудида барпо этилаётган бинони замонавий техника, асбоб-ускуна ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

1. Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий гербарийси учун Ботаника боғи ҳудудида барпо этилаётган бинони замонавий техника, асбоб-ускуна ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

2021 йил 1 март

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдуразаков),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров)

2. Ўзбекистон Миллий гербарийси илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошларини Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил 1 сентябрь

45.

Биология соҳасида Зоология коллекциясининг экологик маданиятни ривожлантиришдаги таълимга оид имкониятларини янада ривожлантириш, ўқувчиларда биологик билимларни, табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш амалиётида қўллашга бўлган интилишларни шакллантириш.

1. Зоология институти «Зоология коллекцияси»нинг тўлиқ электрон каталогини яратиш ва коллекциянинг алоҳида сайтини ташкил қилиш.

2021 йил 1 май

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев),
Зоология институти (Холматов)
Зоология институти (Холматов),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)
Зоология институти (Холматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов)

2. Зоология коллекцияси материалларидан мактаб ўқувчиларининг биология (зоология) фанлари бўйича билимларини чуқурлаштириш учун фойдаланишни йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

3. Ўқувчиларда атроф-муҳит ҳодисалари ва биологик қонуниятларни, шунингдек, табиий жамоада инсоннинг ўрнини белгилашдаги илмий тушунчаларни босқичма-босқич шакллантириш.







4. Республикадаги барча мактабларда зоология фанидан ўтиладиган дарсларни бевосита Зоология коллекцияси сайтидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.







5. Олий ўқув юртлари Зоология кафедралари талабаларини (бакалавр ва магистрлар) Зоология коллекциясини тайёрлаш, уни сақлаш ва ундан фойдаланиш талаблари билан таништириб бориш.

2021/2022 ўқув йилидан

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

6. Зоология коллекциясида сақланаётган маҳаллий табиий материалларидан фойдаланган ҳолда зоология фани ўқув режасини ўзлаштиришнинг юқори сифатини таъминлаш, ўқувчиларнинг билим ва ижодий фаолиятини зоология коллекциялари билан ишлаш жараёнларига жалб қилиш орқали мақсадли равишда фаоллаштириш.







7. Зоология институти «Зоология коллекцияси»нинг илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошларини Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил 1 сентябрь




46.

Ўзбекистон Миллий гербарийсини ташкил этилганлигининг 100 йиллиги, Ботаника институти 80 йилга ва Ботаника боғининг 70 йилга тўлиши муносабати билан «Марказий Осиёда ўсимликлар дунёсини ўрганишнинг муаммолари ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро анжуманни ташкил этиш.

1. Халқаро анжуманнинг ташкилий қўмитасини тасдиқлаш.

2020 йил 15 сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси
бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдуразаков),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров)

2. Халқаро анжуман дастури ва ахборот хатини тайёрлаш.

2020 йил 1 октябрь

3. Халқаро анжуманни ўтказиш.

2021 йил апрель

47.

2025 йилгача бажарилиши режалаштирилган табиий бирикмалар кимёси, биологияси, биотехнологияси, фармакология ва кимё технологияларининг фундаментал ва амалий йўналишлар бўйича тадқиқ қилишда мутахассисларни қайта тайёрлаш, янги авлод дори воситаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2020 йил 1 ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Чора-тадбирлар режасини Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши баённомаси билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 декабрь


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling